Тавсия қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди

Янгиликлар access_time15-декабр 2017, 18:59

“Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”…

ПАДАРКУШ

Мақолалар access_time25-декабр 2018, 14:35

Самарқанд шаҳрининг бир чеккасида Қабр бор – одамлар юз буриб ўтар.…

ИНСОН – АЗИЗ ВА МУКАРРАМДИР

Мақолалар access_time3-декабр 2017, 15:04

Муқаддас Ислом дини ирқи, насаби, миллати, бойлиги, мансаби ва жамиятдаги…

Абул Муин Насафий ақоид илмида машҳур бўлганлар

access_time16-ноябрь 2017, 12:11 visibility1351

Абул Муин Насафий ақоид илмида машҳур бўлганлар

Барчамизга маълумки, Ислом олами ҳеч бир даврда ташқи, хорижий кучлардан талафот кўрмаган, аммо ўзининг ичидан, Ислом номидан иш кўрган ҳар хил сохта оқимлар ёки ботил ақийда соҳибларидан омонда бўлмаган. Бундайлар ҳар бир даврда чиқиб турар экан. Улар қачон пайдо бўлса, аҳли сунна вал жамоанинг забардаст уламолари бу ботил ақийдаларга қарши курашиб, уларга ўз вақтида раддия бериб келганлар. Афсуслар бўлсинки, Ислом олами XX, XXI асрда ҳам шунга ўхшаш жуда кўплаб ботил фирқаларнинг гувоҳи бўлмоқда. Ватанимиз ҳам бундай балодан омон қолмади, ўз даврида қанча-қанча кишиларимиз бу ақийдаларга алданиб, нотўғри йўлларни танлаб қўйиб, қанча кўнгилсизликлар бўлдики, бунинг асари ҳанузгача бор.  
Ҳозирги кунда Абул Муин Насафийнинг қабрлари Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида жойлашган. Муҳтарам президентимиз 24–25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташриф буюрганларида ақийда илмининг ривожига улкан ҳисса қўшган бу улуғ ватандошимизнинг буюк хизматларини эътироф қилиш, у зотнинг илмий меросини ўрганиш, бошлаган ишларини давом эттириш мақсадида бу ерда ақийда мактабини ташкил этиш ҳақида алоҳида кўрсатма бердилар. 
Алҳамдулиллаҳ, ҳозир юртимизда бу каби мактаблар бирин-кетин очиляпти. Қашқадарёда ақийда илми мактаби, Бухорода тасаввуф илми мактаби, Термизда ҳадис илми мактаби, Самарқанда ҳадис илми мактаби, Марғилонда фиқҳ илми мактаби каби илм даргоҳлари очиляпти. Иншааллоҳ карим, бу мактаблар очилиб, у ерда илм таҳсили бошланса, тез кунда халқимиз бу хайрли ишларнинг самарасини кўра бошлайди. Бу ерда шу улуғ зотларнинг асарларини таржима қилиш, ўрганиш, таҳқиқ қилиш ва улардан ўқув жараёнида, таълим тизимида фойдаланиш йўлга қўйилади.  
Абул Муин Насафийнинг ибратли ҳаётлари билан қисқача танишиб ўтар эканмиз, бундан тегишли хулоса чиқариб, ўрнак оладиган жиҳатимиз шуки, илм инсоннинг даражасини нафақат охиратда, балки бу дунёда ҳам баланд қилади. Илмнинг асари боқий қолади, абадий давом этади, у йўқолмайди. Илм билан инсон дунёни кўкартиради, ўзи саодат топади, охиратда ҳам шу илмнинг шарофати билан нажот топади. Фақат бу илм тўғри йўналтирилган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони рози қиладиган, дунёю охиратда инсониятга манфааат берадиган илм бўлса бўлди.  
Ана шундай манфаатли илм соҳиби бўлган, пайғамбарларга чинакам, муносиб ворис бўлган Насафий ҳазратларидан ва барча биз билган-билмаган уламои киромлардан Аллоҳ рози бўлсин! 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР