Тавсия қиламиз

Ҳаётда қандай яшамоқдасан?

Мақолалар access_time16-май, 13:31

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.…

Мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг давомчиси Озодлик радиосининг жанозаси ўқилди

Мақолалар access_time9-март 2018, 20:46

Раддия Бу баёнотни беришга мажбур бўлдик. Бермасак бўлмайди, чунки ўтган…

ФАОЛ ТАДБИРКОРЛАР – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ ОМИЛИДИР

Мақолалар access_time23-декабр 2017, 13:57

 Мустақил юртимизда тадбиркорликнинг жадал ривожланишида соҳа вакиллари…

ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ

access_time18-ноябрь 2017, 13:57 visibility1190

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

Байроғимиз, у ғурур ва фахримиз тимсолидир. Ватанимизнинг беқиёс рамзидир. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради. 

Озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир.

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. 

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

Ер юзида икки юздан ортиқ давлат, ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради. 

Шуни айтишимиз лозимки, байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлар. 

Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.

Миллат байроғи. У жондек азиз, нондек муқаддас. 

Буюк соҳибқирон Амир Темур ғолиблик байроғини юксак кўтарди. Бу байроқ остида буюк эл бирлашди, у барпо этган улуғ салтанатни дунё тан олди.

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР