Тавсия қиламиз

Беқиёс меҳр

Мақолалар access_time16-март 2017, 22:30

Бу оламда онадек меҳрибон, куюнчак ва жонкуяр зот бўлмаса керак. Шунинг…

ХОТИННИНГ  ЭРИГА  ИТОАТСИЗЛИК  ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-ноябрь 2018, 13:02

« ХОТИННИНГ  ЭРИГА  ИТОАТСИЗЛИК  ҚИЛИШИ »  …

Одамларни алдаш, омонатга хиёнат қилиш

Мақолалар access_time14-май 2018, 16:10

    Омонатга вафодорлик иймоннинг бeлгисидир. Агар иймон кeтса,…

"НАСИҲАТ" СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ ВА ТАЪРИФИ

access_time19-ноябрь 2017, 11:44 visibility1733

"НАСИҲАТ" СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ ВА ТАЪРИФИ

  Ушбу ҳадисда комил иймон учун зарур бўлган нарсалар ҳақида сўз кетмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ҳузурида сўзлаб: "Дин насиҳатдир", дедилар.
  "Насиҳат" сўзининг луғавий маъноси.
  "Насихат" сўзи луғатда "холис", "покиза", "содиқ" ва "ихлос" деган маъноларни билдиради. Аслида "насаҳа" феълининг ўзаги икки нарсанинг орасини тўлдириш ва ислоҳ қилиш – тузатиш маъносини ифода қилади.
  "Мавсуъатул ахлоқи ваз-зуҳди вар-рақоиқи" номли китобда "насиҳат" сўзининг луғатдаги маънолари хақида жумладан қуйдагилар келтирилган: "Тавбаси насуҳ бўлди" дегани гуноҳдан қилган азму қарори нуқсонда халос бўлди деганидир. "Қалби насуҳ бўлди" дегани алдамчиликдан ҳоли бўлди деганидир. "Фалончига насиҳат қилди" ёки "фалончи учун насиҳат қилди", дегани уни ўзига фойдаси бор нарсага йўллади, деганидир. Насҳ – ихлос билан, самимий холисона маслаҳат беришдир. Насиҳат – яхшилиги бор нарсага чақириш ва ёмонлиги бор нарсадан қайтаришдир.
Урфда эса насиҳат деб бир кишиниг бошқасига холис ният, содиқлик билан турли яхшиликларни ирода қилиши, яхши йўл-йўлиқларни айтиши унинг ҳаққини яхши йўл билан адо этишга уринишига айтилади.
"Насиҳат" сўзининг асл маъноси ҳақида икки ҳил қавл бор: 
  Биринчиси - "кийим тикиш" дегани. Бундан насиҳат қилувчи насиҳат қилинувчига ўз насиҳати ила маънавий кийим тикиб берганидек, кийимида йиртиғи бўлса, уни ямаб бергандек бўлади, деган маъно келиб чиқади. Кийим эса ўз эгасини иссиқдан, совуқдан сақлайди, айбини беркитади, зийнатлаб кўрсатади, чанг юқтирмайди ва шунга ўхшаш кўплаб фойдалар келтиради. Насиҳат ҳам маънавий жиҳатдан шу каби фойдалар келтиради. 
  "Насиҳат" сўзининг иккинчи маъноси "асални мумдан тозалаш" маъносидир. Насиҳат қилувчи ҳар ҳил алдов, хиралик ва кин-кудуратдан холи гапни айтгани учун шундай дейилади. У тоза ва мусаффо асалдек гапни айтган, ишни қилган, холислик билан, покиза қалб билан самимий иш юритган бўлади. Бу эса насиҳат қилинувчи учун ўта фойдали нарса бўлади.
  Шунингдек, "насиҳат" сўзида ихлос, садоқат, машварат ва амал маънолари ҳам бор.

"Дин насиҳатдир" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР