Тавсия қиламиз

«ОНАСИ ТЎЙГА КЕТСА...»

Мақолалар access_time6-сентябр 2017, 16:01

Яратганга беадад шукурлар бўлсин, замонамиз тинч, юртимиз фаровон, дас¬турхонлар…

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Навоий шаҳри “Алишер Навоий” жоме масжидида меҳмонда

Янгиликлар access_time17-март 2017, 14:44

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий 2017 йил  17-март  куни Ўзбекистон…

Насуҳ тавба – энг самимий, ҳақиқий тавбадир

Мақолалар access_time23-октябрь 2018, 14:19

Азизлар, барчамиз яхши биламизки, тавба ҳар хил бўлади. Буни тасаввуф аҳли,…

Саловотни қизғонманг

access_time23-ноябрь 2017, 10:57 visibility1123


Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бахил; ҳузурида зикр қилинсам, менга саловот йўлламаган кишидир” (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти) 
”Ҳузурида зикр килинганимда менга саловот йўлламаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин” (Имом Термизий ривояти).  
     Машойихларимиз ҳадисларни қайта кўчирувчи баъзи кишилар ҳақида айтадилар: “Ҳадисларни кўчириб, лекин саловотларни қисқартириб "صلعم" (с.а.в) тарзида ёзганларни баъзиларининг қўллари кесилди, баъзилари тилдан қолдилар ёки кўзлари ожиз бўлиб қолди, баъзилари эса ҳаммомнинг чуқурига тушиб кетди ва шу каби ҳолатларда аянчли вафот топдилар.  
Яҳё ибн Моликдан ривоят қилинади: Абу Закариё Обидий раҳматуллоҳи алайҳ  айтадилар: “Ҳадис илми билан шуғулланадиган басралик дўстимиз бор эди. У ҳадис айтса, бир киши уни ёзиб оларди. Лекин ҳадисларни кўчириб ёзса, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловотни ёзмай қоғоздан қизғониб тушириб қолдирар эди. Кўп ўтмай унинг ўнг қўлига “қорасон” тушиб, оғриқ зўридан кесиб ташланди”. 
Шунингдек, Набий соллалоҳу алайҳи васалламга йўлланган салом ва салавотлар қабул бўлиши, шафоатгўйимизнинг саломимизга алик олишлари учун саҳобаларга ҳам муҳаббат қўйиш ва уларни доимо эҳтиром ила эслаш даркор. 
Абу Али Қаттон раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Мен Кархдаги Шарқия жомеъ масижидига кириб ухлаб қолибман. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни масжидларида икки нотаниш киши билан турганларини кўрдим. У зотга салом берган эдим. Саломимга алик олмадилар. Шунда Ё Расулуллоҳ, мен сизга ҳар кеча-кундузи шунча марта саловот йўллайман. Сизга салом берсам менга жавоб қайтармадингиз. Бунинг боиси нимада? деб сўрадим. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сен менга саловот йўллайсан, лекин саҳобаларимни сўкасан!” дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, сизнинг олдингизда тавба қиламан, қайта бу ишимни такрорламайман” деган эдим. Набий алайҳиссалом: “Ва алайкас салом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деб, саломимга жавоб қайтардилар”.   
 
الصلاة و السلام عليك يا رسول الله 
الصلاة و السلام عليك يا حبيب الله 
       
  “Шифаус сиқом фи навадирис солати вас салам” китобидан олинди. 
Дўсматов Адҳамжон. 

@mehrobuz