Тавсия қиламиз

Жума намозини ўқигандан кейин дам олинг дейилмаган

Мақолалар access_time16-ноябрь 2018, 23:02

Азизлар, биласиз, ваҳийлар анбиё алайҳиссаломларга фаришта Жаброил алайҳиссалом…

САВОЛ - ЖАВОБ

Мақолалар access_time12-октябрь 2018, 21:00

САВОЛ:  Ассалому алайкум! Кори ака исломда эркаклар билан эркаклар,…

18-март Тошкент шаҳрида ўтказилган Қуръон мусобақасида юз берган ибратли воқеъа.

Мақолалар access_time3-апрел 2018, 08:33

18-март Тошкент шаҳрида ўтказилган Қуръон мусобақасида юз берган ибратли…

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳига солавот айтиш ҳақида

access_time24-ноябрь 2017, 17:34 visibility1321

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Аҳзоб» сурасида:
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг», деган (56-оят).
Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. 
Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. 
Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.
Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади. 
Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир.
Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан.
Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб, дуо қилиб туришар экан.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР