Тавсия қиламиз

АЛЛОҲНИНГ ЖАҲАННАМ АЗОБИНИ БЕКОР ҚИЛИШГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШЛАР

Мақолалар access_time20-май, 20:37

Яхшилаб ўрганилганидан сўнг, бундай ишларнинг сони ўн биттага етади:  1.…

ЖАҲОН МАЙДОНИДА БУЮК ВАТАНДОШИМИЗ ЭЪТИРОФИ

Мақолалар access_time23-сентябр, 15:26

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон…

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа)

Мақолалар access_time27-июнь, 15:25

Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат,…

Ғарблик мутафаккирларнинг пайғамбарларимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги тавсифлари

access_time27-ноябрь, 13:22 visibility485

Инсоният тарихида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламчалик қавми тарафидан севилган ва ҳурматланган инсон ўтмаган. Тарих китобларида баён қилинадики, тоифлик Урва ибн Масъуд Сақафий исмли бир мушрик Қурайш кофирларига шундай ҳикоя қилган: «Мен жуда кўп ҳукмдорларни кўрганман. Сезар (қадимги Рим императори)нинг, Кисро (қадимги Форс подшоҳи)нинг саройларида бўлганман. Лекин қасам ичишим мумкинки, асъҳоблари Муҳаммад (пайғамбар)ни ҳурмат қилганлари каби ҳурмат-эҳтиром қилинган ҳукмдорни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, агар у бир нарса буюрса, улар дарҳол уни бажаришга ташланишади, таҳорат олса, ундан тушаётган сувни талашиб-тортишиб олишга ошиқади, гапирса сукут қилиб қотиб қолишади, ҳурматлари шу даражада баландки, ҳатто унинг кўзларига тик қарашга ботина олишмайди».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Ғарбнинг инсофли кишилари ҳам улуғлашган. Буюк олмон шоири, давлат арбоби ва мутфаккир олим Волфганг Гёте (1749 1832) бундай деб ёзган: «Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари топлаган жами салтанату бойлик, қасрлари саройлар Муҳаммад (пайғамбар)нинг ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан... Биз оврўпа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Муҳаммад (пайғамбар) сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди»

Биританиялик буюк ёзувчи, тарихчи ва файласуф олим Томас Карлайл (1795 1881) тан олиб айтишича, Муҳаммад (пайғамбар) шундай тубан халқ (жоҳиллият араблари)ни «ёруғлик ва илм ташувчилари» даражасига юксалтиради. Араб халқи учун бу зулматдан нурга чиқиш эди. Бу билан араблар илк маротаба бошқалар назарида жонландилар. Дунёнинг яратилишидан буён кўзга ташланмай, ўз саҳроларида изғиб юрган қашшоқ подачи халқ. Қаранг, кўзга ташланмаган халқ бутун дунёга кўз-кўз бўлди, кичик эди, оламий улуғликка эришди. Бор-ёги юз йил ичида араб (мусулмон)лар ғарбда Гранадагача, шарқда Деҳлигача етишди, жасорат ва улуғворлик нури ила Арабистон олам кенгликларини ёритмоқда.

Инглиз руҳонийи Жон Давенпорт (1597 1670) мана бу фикрларни ёзиб қолдирган: «Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти Муҳаммад (пайғамбар)нинг тарихидек энг кўп ва барча нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқ».

Франциянинг машҳур давлат арбоби ва буюк саркардаси Наполеон Бонапарт (1769 1821) у зотга бундай баҳо беради: «Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо (пайғамбар) миллатига, Ийсо (пайғамбар) умматига, Муҳаммад (пайғамбар) эса бутун инсониятга билдирди».

Америкалик ёзувчи, тарихчи олим Майкл Харт (1947 2011) бундай дейди: «Дунёдаги таъсири энг кучли шахслар рўйхатининг бошига Муҳаммад (пайғамбар)ни ёзиб қўйсам, эҳтимол, айрим муҳлисларим таажжубга тушишар? Нима болганида ҳам, у зот дунёвий ва диний соҳалардаги самарали ишлари билан тарих сахнасидаги ана шу мўътабар мақомга муносибдир»

Британиялик арабшунос олим, Эдингбург университетининг фахрли профессори, Ислом тарихи ва маданияти ҳақида ёзилган кўплаб китоблар муаллифи Уилям Монтгомери Уотт (1909 2006):«Муҳаммад (пайғамбар)нинг зафар-ютуқлари унинг буюклилига далилдир. Бундай мақом-мартаба эришган бошқа шахс Ғарбда маълум эмас. У зотни сеҳргарликда айблаш ўз мақсадига эришолмай, ноилиж қолган одамнинг чиранишидир» деб таъкидлайди.

«Кўкалдош» ўрта махсус билим юрти 2 курс талабаси Абдусатторий Абдуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР