Тавсия қиламиз

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Мақолалар access_time20-апрел 2017, 20:26

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири…

БАХТЛИ ҲАЁТ САРИ

Мақолалар access_time18-май, 11:48

Жорий йилнинг 16 май чоршанба куни, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 279-сонли…

ЯРИМТА ОЛМА ҲАҚИ

Мақолалар access_time6-сентябр 2017, 13:20

Собит деган солиҳ йигит таҳорат олаётганида ариқда бир қизил олма оқиб келади.…

Абдуллоҳ ибн Зубайр

access_time27-ноябрь 2017, 13:22 visibility1157

Абдуллоҳ ибн Зубайр 622 йилда Мадина яқинидаги Қубо қишлоғида туғилган. Отаси Зубайр ибн Аввом Ашараи мубашшарадан бири, онаси Асмо ҳазрати Абу Бакрнинг қизлари.

Мадинада муҳожирлар оиласида дунёга келган илк чақалоқ Абдуллоҳ ибн Зубайрдир. У туғилгач, яҳудийларнинг ёлғони фош бўлди- ўша пайтда улар «муҳожирларни сеҳрладик, энди улар фарзанд кўришолмайди», дея фитна қўзғамоқчи бўлиб юришганди. Шу сабабли ҳам Зубайр ибн Аввом оиласида дунёга келган чақалоқ мусулмонларга қувонч бахш этди. Бу хабарни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишганида, гўдакни дуо қилдилар, исмини Абдуллоҳ, кунясини Абу Бакр қўйдилар.

Саҳобаларнинг тафсир, ҳадис ва фиқҳни яхши биладиганларидан бири Абдуллоҳ ибн Зубайр эди. У ёшлигиданоқ кўп ибодат қилишга одатланган, кундузлари рўзадор, кечалари бедор бўларди. Намозга шу қадар киришардики, қиём ва саждада узоқ-узоқ вақт қолиб кетарди. Отаси Зубатр ибн Аввом у ҳақида: «Одамлар орасида Абу Бакрга энг кўп ўхшагани», деганди. Абдуллоҳ тўғрисўз, жасур ва мустаҳкам имон соҳиби эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистон подшоси ҳадия қилган ҳарба (кичик найза)ни доим ўзлари билан олиб юрадилар. Кейинчалик тўрт халифанинг ҳамроҳи бўлган бу найза Абдуллоҳга насиб этди. Абдуллоҳ ҳам уни то умрининг охиригача – шаҳид қилингунига қадар ёнида олиб юрди.

Абдуллоҳ ибн Зубайр бевосита Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан, шу билан бирга, отаси, тўрт халифа, Оиша онамиз, Суфён ибн Абу Зуҳайрлардан ҳам ҳадис ривоят қилган. Ундан укаси Урва, Абу Забон, Ато, Товус, Амр ибн Динор ва бошқа кўплаб йирик олимлар ҳадис ривоят қилишган. У ривоят қилган ҳадислардан 33таси «Саҳиҳайн»дан жой олган.

Абдуллоҳ ибн Зубайр 684 йили Абдулмалик ибн Марвоннинг золимлиги билан донг таратган қўмондони Ҳажжож (Юсуф ас-Сақафий) томонидан шаҳид этилган.

Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

«Кўкалдош» ўрта махсус билим юрти 2 курс талабаси

Буранов Абулқосим

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР