Тавсия қиламиз

МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД “НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!”

Мақолалар access_time3-июль 2017, 15:00

ОИША ОНАМИЗ СЎЗЛАБ БЕРГАН ВОҚЕА Ато (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:…

АЛЛОҲ БЕРГАНИГА РОЗИ БЎЛИНГ, ОДАМЛАРНИНГ БОЙИ БЎЛАСИЗ

Мақолалар access_time16-январ, 11:46

 Бунинг учун биринчи қадам - ўзингизга берилган тана, мол-давлат, бола-чақа,…

Олимларнинг оналари фарзандларига қандай тарбия бериб, улғайтиришган?!

Мақолалар access_time23-июль, 13:29

Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар: Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол…

БОШҚАЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛМА

access_time28-ноябрь 2017, 13:42 visibility452

 Бошқа кишига таассуб қилиш доимий азобдир. Кўпгина кишилар бу нарсани унутиб қўйиб, овозлари, ҳаракатлари,  сўзлари иқтидор ва ҳолатларини бошқаларга ўхшатиб, уларга яқинлашишни ўйлашади. Бу нарса ўз зоти ва табиатига хилоф иш тутиш, ўзини ўзи алдаб, аҳмоққа айланишдир. Ҳар бир одамнинг сурати - кўриниши ҳам, сийрати - феъл-атвори ҳам ўзига хос, бетакрор қилиб яратилган. Сен бошқа нарсасан, тарихда сенга ўхшаши бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Сен барча Зайд ва Амрлардан, Эшмат ва Тошматлардан бошқачасан. Уларнинг ҳеч бирига ўхшамайсан. Шундай экан, ўзингни тақлид майдонига ташлама. ''Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор. Бас, яхши ишларга шошилинг'' (Бақара сураси, 148-оят).
 Қандоқ яратилган бўлсанг, ўшандоқ яшагин. Овозингни, оҳангингни ўзгартирма. Юрганингда ҳам бошқаларга таассуб қилма. Нафсингни Қуръон оятлари асосида тарбиялаб бор. Сенинг ўзингга хос таъм билиш хусусиятинг, ўзингга хос рангинг бор. Биз сени ўша ўз рангинг ва таъмингда бўлишингни хоҳлаймиз. Чунки сен шундоқ яратилгансан ва биз сени шундай ҳолингда таниймиз.
 Одамлар табиати наботот оламига ўхшайди. Ширини бор, нордони бор, узуни бор ва калтаси бор. Сизлар ҳам шундоқ бўлинглар. Агар банан бўлсанг, беҳига айланиб олма. Чунки бананнинг чиройи ва қиймати унинг банан эканлигида. Чунки кишиларнинг ранги, тили, иқтидори, қуввати ҳар турли бўлиши Аллоҳнинг мўъжизаларидан биридир. Сен ўша мўъжизани инкор қилмагин.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР