Тавсия қиламиз

ҲИКМАТ

Мақолалар access_time13-декабр, 20:03

Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар…

ДУОСИ ҚАБУЛ ЗОТ

Долзарб мавзу access_time28-март, 21:00

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Саъд ибн Абу Ваққос…

КИМ ЎТГАН УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЁМОН СЎЗ АЙТСА, У МУСУЛМОНЛАР ЙЎЛИДАН ЧИҚҚАНДИР.

Мақолалар access_time24-май, 14:30

 Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар.…

ЎЛИМ, ЖАНОЗА, ТАЪЗИЯ ОДОБЛАРИ

access_time30-ноябрь, 16:00 visibility98

Ўлим тирик жонзотнинг албатта йўлиқиши мукаррар бўлган улкан ҳақиқатдир. Ўлим жамики инсон зоти ўзини билмасликка соладиган ва унутишга ҳаракат қиладиган ҳақиқатларнинг энг каттасидир.
 Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:
  "Ҳар бир жон ўлим татигувчидир" (185-оят).
 Бу дунёда ўлмайдиган жон йўқ. Шоҳ ҳам, гадо ҳам, пайғамбар ҳам, уммат ҳам ўлади. Шунинг учун ҳар бир банда дунёда абадий яшайдигандек бўлиб эмас, балки бошига бир куни ўлим келишини, ўлим шарбатини албатта татиш борлигини ҳисобга олиб юриши керак бўлади.
  Ислом таълимоти бўйича, инсон ўлиши, қабрга дафн қилингач, танаси чириб, тупроққа қоришиб кетиши билан йўқ бўлиб ёки унутилиб кетмайди. Унинг танаси асли тупроқдан бўлгани учун ўша нарсага қоришиб кетса ҳам, лекин Аллоҳ таоло тарафидан бўлган руҳи барҳаёт бўлади. Вафот этган бандаларнинг руҳлари таналаридан чиқиб, барзаҳ деган жойда қиёмат бўлишини кутиб туради. Қиёмат бўлганда эса, барча руҳлар қайта тикланган таналарга киради. Таналар эса чиримайдиган, ҳеч нарсадан таъсирланмайдиган ва инсоннинг коди эканини ҳозирги замон илми тасдиқлаган "ажбуз-занаб" деб аталадиган суякдан қиёмат ёмғири ёққанда, ҳудди кузда тўкилган уруғлардан баҳор ёмғири ёрдамида ўсимликлар қайта униб чиққанидек, қайта тикланади. Худди шу эътибордан беш кунлик бу бевафо дунёдаги ҳаёт охиратнинг экинзори ва кимнинг амали яхшироқ эканини синаш муҳлати ҳисобланади.
  Аллоҳ таоло Мулк сурасида марҳамат қилади:
  "У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди" (2-оят).
 Ўлим бўлмаса, бандалар кимнинг бу дунёдаги амали яхшироқ эканини била олмайдилар. Бандаларга қилган амаллари учун мукофот ёки жазо бериш ҳам амалга ошмайди. Мана шу эътибордан Исломда ўлим беш кунлик бевафо дунёдан абадийлик ҳамда жазо-мукофат дунёси бўлмиш охират дунёсига кўчиб ўтиш ҳисобланади.
 Ислом таълимотларидаги ушбу ақийдалардан келиб чиқиб, мусулмонларнинг ўликларга, жанозага ва уларга тегишли амаллар ва одобларга муносабатлари, бурч ҳамда масъулиятлари белгиланган. Мазкур амаллар ва одоблар фиқҳ китобларимизда, махсус асарларда ва одобларга оид адабиётларда кенг баён қилинган.
 Албатта ўлим ва унга боғлиқ масалалар, жумладан, ўлим олдидаги ҳолат, ўлимдан кейин қилинадиган ишлар, маййитни ювиш, дафн қилиш, қабр ва унга оид ҳукмлар каби ҳамма учун ўта муҳим бўлган масалалар кўпчилик билиши лозим бўлган нарсаларидир. Аммо кўпчилик билиши лозим бўлган нарсалардир. Аммо кўпчилик ушбу масалалардан яхши хабардор эмас. Бу масалалардан билинганлари ҳам ихтилофлидир. Кўпчилик улар ҳақида ишончли маълумот олишни истайди. Албатта, бу борадаги маълумотларни тақдим қилишда барча далил ва ҳужжатларни жамлаб, таҳлил қилган, тартибга солган фуқаҳоларимизнинг меҳнати самарасидан фойдаланган ҳолда қуйида мазкур одоблар ва амаллардан имконини топганларимизни ўз воқеълигимиздан келиб чиққан ҳолда ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР