Тавсия қиламиз

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

Мақолалар access_time12-январ 2017, 09:44

Ватан Ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25…

Рўзанинг  тарбиявий аҳамияти.

Мақолалар access_time16-июнь 2017, 00:18

Рўзанинг арконларини ҳаммамиз яхши биламиз, бу – саҳардан то шомгача…

1 апрель куни ёлғон гапириш ва ҳазил қилиш....

Мақолалар access_time31-март, 22:42

Бугун алоҳида тўхталиб ўтишимиз керак бўлган масала – биринчи апрель…

''ТАБОРАК'' СУРАСИНИ ЁДЛАШ  ХОСИЯТИ

access_time30-ноябрь 2017, 16:02 visibility2945

 Муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ''Таборак'' сурасини ёдлаш муҳим эканини таъкидлаганлар, ''Мен (''Табррак'' сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим'', деганлар.
 Расули акрам алайҳиссалом тавсияларига кўра, ҳар бир мўмин-мусулмон киши ''Таборак'' сурасини ёдлаб, доим ўқиб юрса, мақсадга мувофиқ бўлади.
 Ривоят қилинишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бир кишига: ''Мен сени хурсанд қиладиган ҳадис айтайми?'' деганида, у: ''Ҳа, эй Абу Аббос, Аллоҳ сенга раҳм қилсин (айт)'', деди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: ''Таборак сурасини ўқи, уни ёдлаб ол. Кейин аҳли оилангга, барча фарзандларингга, қўшниларингга ҳам ўргат. Зеро, ''Таборак'' сураси қутқарувчи, фойдангни кўзлаб тортишувчидир. Бу сура қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ўқувчилари фойдасига тортишади, уларни жаҳаннам азобидан сақлашини сўрайди. Шунда Аллоҳ ''Таборак'' сурасини ўқиган, ёдлаган одамни қабр азобидан сақлайди'', деди''.
 ''Таборак'' сурасини ўқиб-ўрганиб, оила аъзоларига, қўни-қўшнилар, фарзандларига ҳам ўргатиш яхшидир. Чунки ''Таборак'' сураси мусулмон киши ақидасини тўғрилайди, уни қабр азобидан,қиёматдаги машаққатлардан халос этади. Шунинг учун меҳрибон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сурани қалбида имони бор ҳар бир банда ёд олиб, ўқиб юришини истаган бўлсалар ажаб эмас.
 Шунга ўхшаш ҳадис ''Ёсин'' сураси ҳақида ҳам айтилган. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг юртларда ''Ёсин'' ҳамда ''Таборак'' сураларини ўқиб юриш, ёд олиш анча урф бўлган. Ҳатто етмишни қоралаган отахонлару онахонлар ҳам ''Ёсин'' у ''Таборак''ни қунт билан ёдлаганларини эшитганмиз. Бу жуда яхши иш, айнан Пайғамбар алайҳиссалом тавсияларига мувофиқдир. Аллоҳ бардавом қилсин! Энди мазкур икки сурани қироат қилиш, ёдлашдан ташқари, Каломуллоҳ ҳукмларини пухта ўрганиб, ҳаётга татбиқ этсак, янаям хайрли бўлади.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР