Тавсия қиламиз

Имоми Аъзам ва тақво

Мақолалар access_time4-апрел 2017, 18:06

Мазҳаббошимиз тақво борасида барча мусулмонларга ўрнак бўла оладиган ҳаёт…

ФАҚАТ АЛЛОҲГА СУЯНИНГ

Мақолалар access_time4-октябрь 2018, 13:57

"Бизга Аллоҳнинг ўзи етади. У қандай ҳам яхши Вакилдир" (Оли Имрон…

Ғанимат билинг!

Мақолалар access_time8-декабр 2019, 16:31

Азизларим кеча бизни тетапоя қилдириб,тутиб турган Оталаримизнинг бақувват…

Бировга қози бўлма, уни яхшиликларга даъват этгувчи бўл.

access_time23-март 2017, 19:34 visibility2699

Машойихларимиз айтади: “Биров-бировни ёмонлаяпти, ўша ёмонлаётган томонга ёмонланаётган томон гапиряпти: “Сен менда нимани кўраётган бўлсанг, билгингки, бу сеники. Мен сенда нимани кўрсам, у меники бўлади”. Яъни, ҳақиқат қандай нигоҳ билан қарашга боғлиқдир. Сиз бировда кибрни кўраяпсизми, унга нисбатан мутакаббир, деган даъвони қилаяпсизми, билингки, кибр ўзингизда бўлади. Бир олим киши айтдиларки: “Тилингни бировларнинг айбини излаш билан булғама. Тил сендан бошқада ҳам бор. Гуноҳ, айб сенда ҳам бор. Балки гуноҳ қилаётган одамнинг айби охиргиси бўлиши мумкин. Балки сенинг ибодатинг ҳам сен учун охиргиси бўлиши мумкин”.“Гуноҳкорлар ва жамиятнинг ёмон кишиларидан яхши гумонда бўлиш авлиёларнинг ишидир”, деганлар уламолар. Бу улкан қоида. Одамлар орасида муносабатларнинг тўғирланишига хизмат қиладиган қоида. Сиз бировга қараганингизда ўзингизни кўрасиз. Сизга кимдир қараса, у ўзини кўради. Шу сабаб, дарров хулоса чиқаришга шошилмаслик лозим.Бир шайхдан ёш йигит сўради: “Эй Шайх, намозни тарк этган одамнинг ҳукми нима бўлади?” Йигит бу билан бир бенамозни мот қилишни мақсад қилган эди. Шайх машойихларга хос тарзда жавоб қайтардилар: “Намозни тарк этган одамнинг ҳукми уни ўзинг билан масжидга олиб боришингда. Сен қози бўлма, балки даъват қилгувчи бўл”.Энг яхши қози Аллоҳдир. Унинг ўзи дунё ва охиратда ҳукм қилади. Бизнинг ишимиз биров учун қози бўлиш эмас, аксинча бизнинг вазифамиз даъват қилиш, яхшиликларга чақиришдир.

Cаййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР