Тавсия қиламиз

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

Мақолалар access_time27-апрел, 18:07

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 1) Оиша розияллоҳу…

“БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА...

Мақолалар access_time20-июль, 18:29

“БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА, ҲАМ ОНА” ДЕГАН МАҚОЛНИНГ ҲАҚИҚИЙ…

Бугун 19.06.2017 санасида Қуръони Карим хатмонаси

Янгиликлар access_time19-июнь, 19:48

Бугун 19.06.2017 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони…

ДИҚҚАТ МАВЛИД ТАНЛОВИ!

access_time1-декабр, 11:54 visibility287

@Mehrobuz канали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари муносабати билан мавлид танлови эълон қилади.  
Мавлид танлови бир неча йўналишда ўтказилиб борилади.
 
1) Тасвир танлови
Мавлид мавзусидаги анъанавий ёки рақамли тасвирий дизайн асарлари (фотосурат, коллаж, баннер, нақш, ҳуснихат, инфографика, уч ўлчамли асарлар, ёғоч, металл ва бошқа хомашёлардан ясалган ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказо). Танловга тақдим қилинган энг яхши асарлар сайтимиздаги махсус саҳифага қўйиб борилади. Саҳифага қўйилган асарлар онлайн овоз бериш йўл билан баҳоланади. 
Тасвир танловига юборилган асарлар 5 декабргача қабул қилинади. 
 
2) Назм танлови
Мавлид мавзусидаги наът, ғазал, шеър ва бадиҳалар танлови ўтказилади. Энг яхши назмий асарлар онлайн овоз бериш орқали аниқланади. 
Назм босқичига юборилган асарлар 30 ноябргача қабул қилинади. Бугун охирги кун.
 
Танлов шартлари: 
Танловга тақдим қилинадиган асарлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, шамойиллари, фазилатлари ҳақида ҳикоя қилиши керак, у зотни яқиндан таниш, севиш, сийратларини ўрганиш, у зотга эргашишга чақирадиган мазмунда бўлиши керак. Набий алайҳиссаломнинг кўпчиликка маълум бўлмаган фазилатларини ёритган асарларга алоҳида имтиёз берилади. Танловга тақдим қилинган асарлар аввал бошқа жойда намойиш қилинмаган бўлиши керак. 
 
Манзил: 
Танловга тақдим қилинган асарларни Телеграмдаги @mehrobuz_admini манзилига, Фейсбукдаги Facebook.com/mehrob.uz саҳифасига ёки Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган «Мирза Юсуф» (Бодомзор) жомеъ масжидига юборишингиз мумкин. 
 
Энг кўп овоз олган асарлар муаллифи танлов ғолиби деб топилиб, уларга қимматбаҳо соврин ва мукофотлар ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилади. 
 
Танлов ғолибларига соврин ва мукофотлар сифатида устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг машҳур асарлари топширилади: 
 
Учинчи ўрин:  «Кифоя» асари (уч жилдлик) 
Иккинчи ўрин:  «Хислатли ҳикматлар шарҳи» (беш жилдлик)  
Биринчи ўрин:  «Тафсири Ҳилол» (олти жилдлик) 
 
Танлов ғолиблари  мавлуд ойи давомида эълон қилиниб борилади. 
 
Марҳамат, танловда иштирок этинг! Дўстларингизга ҳам етказинг!

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР