Тавсия қиламиз

Фиқҳ_сабоқлари ҲАЙЗ 

Мақолалар access_time6-октябрь, 18:32

Кўпинча қизлар ўн уч ёшга кирганда, баъзан ундан олдинроқ ҳам одатга кўра…

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Мақолалар access_time19-апрел, 21:02

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  "Саъд…

ИНСОН – АЗИЗ ВА МУКАРРАМДИР

access_time3-декабр, 15:04 visibility67

Муқаддас Ислом дини ирқи, насаби, миллати, бойлиги, мансаби ва жамиятдаги тутган ўрнидан қатъи назар, барча инсонларга тенглик, ҳурлик, ўзаро бир-бирлари билан ҳамжиҳатликни таъминловчи ягона эътиқодий таълимотдир. Бу мазмунни баён қилувчи оят, ҳадислар жуда ҳам кўпдир. 
Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни етти кишидан камида бирида муайян турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади. Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  
Жумладан, 2017 йил давомида Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжиди раҳбарияти ва ходимлари томонидан, ҳомийлар кўмагида Ўзбекистон Республикасининг турли вилоятлари ва чекка ҳудудларидан 287 нафар фуқаролар ногиронлар аравачаси билан, 33 нафари эшитиш мосламаси билан, 58 нафари қўлтиқ таёқ билан ҳамда, 54 нафари ҳасса билан таъминланди бу ҳайрли ишлар давом этади. 
Ногиронларга қулай ҳаётни таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратишни, шунингдек, бир қатор янгиликларни назарда тутувчи  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 августдаги Ф-5006-сонли “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони қабул қилиниши олиб борилган ишларнинг мантиқий якуни бўлди.  
Мустақил юртимизда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда. Давлат томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда ногиронларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
1992 йилда БМТ томонидан ногиронларга оид долзарб масалаларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, уларни ижтимоий ҳаётга ва ривожланиш жараёнларига мослаштириш мақсадида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинди. 
Бугунги кунда дунёда тахминан бир миллиард, жумладан Ўзбекистонда 600 мингдан ортиқ ногиронлар ҳаёт кечирмоқда. Кўпчилик ногиронлар кундалик турмушда турли қийинчиликларга дуч келиб, бу уларнинг мамлакат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этишига салбий таъсир кўрсатмоқда. 

@mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР