Тавсия қиламиз

УЧ САВОЛГА УЧ ЖАВОБ

Мақолалар access_time18-июнь, 20:01

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурларига уч киши ёш йигитни олиб келди.…

Саловотни қизғонманг

Мақолалар access_time23-ноябрь, 10:57

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бахил; ҳузурида зикр…

ҚАЛБИ ҚАТТИҚ САВДОГАР

Мақолалар access_time5-август, 12:27

Қалбининг қаттиқлиги билан машҳур бўлган савдогар бор эди. У ҳар йили бир…

«Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар» 

access_time4-декабр, 16:54 visibility102

Ислом уммати Аллоҳнинг амру фармонларига, жумладан, соғлиқни сақлаш борасидаги таълимотларига тўлиқ риоя қилган даврларда ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида бўлгани каби, бу борада ҳам пешқадам бўлган. Биргина мисол келтирайлик.  
Ҳорун ар-Рашиднинг саройида бир насроний табиб бўларди. Динимизнинг бағрикенглигини қарангки, халифанинг табиби насроний эди. Мусулмонларнинг раҳбари ўзини соғлиғини ҳаётини бир насронийга ишонган даврлар эди бу. Ўша табиб мусулмон уламолардан бирига «Сизларда тиб илм ҳақида, тиббиёт ҳақида бирорта китоб йўқ экан», дeганида у зот «Аллоҳнинг китоби Қуръонда тиб бир оятнинг ярмига жойлаштирилган», деб жавоб берган эканлар. Бу – «Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар», деган ояти каримадир. Бу оятни юзаки тушунмаслик керак. Биз исроф деганда ортиқ қолган овқатни тўкиб юборишни тушунадиган бўлиб қолганмиз. Аслида тўқ қоринга овқат ейиш ҳам исрофдир. Саломатликни зое қилиш ҳам исрофдир.  
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳуга шундай насиҳат қилганлар: «Ўғлим! Мeн сeнга бир насиҳат қиламан. Агар шу насиҳатларимга амал қилсанг, сeнга табибнинг ҳожати йўқ. Биринчи: қорнинг очмагунча таомга ўтирма. Иккинчи: қорнинг тўймасидан таомдан тўхта. Учинчи: овқатингни яхшилаб чайна. Тўртинчи: уйқудан олдин ҳожатга бориб кeл».  
Бу насиҳатларни таҳлил қилсак, кўп-кўп ҳикматлар кeлиб чиқади. Ҳозирги замон илм-фани, хусусан, тиббиёт фани бу ҳикматларнинг айни ҳақиқат эканини тасдиқлади. Аммо орадан ўн тўрт аср ўтгандан кейингина, узоқ йиллик тажрибалардан кейин, кўплаб адашиш ва хатолардан кейингига шу хулосага келди.  
Минг афсуски, бугунги кунда биз мўмин-мусулмонлар бу насиҳатларга амал қила олмаяпмиз. Шунчалик шошамизки, вақтимиз бўлгандагина, икки ишнинг орасида, қорнимиз очмаса ҳам, кейин вақт бўлмайди деб, овқат еб оляпмиз. Кўпроқ нарсага улгуришимиз кeрак деб, овқатни мўътадил чайнай олмаяпмиз. Мудом шошилиб овқатланадиган, чайнамасдан ютиб юборадиган бўлиб қолганмиз. Ваҳоланки, яхшилаб, шошилмай чайнасангиз, энг оддий таомнинг ҳам лаззатини ҳис қиласиз. Бир тажриба қилиб кўринг, оддий бир нонни 40 марта чайнаб кўринг, унинг таъмини, лаззатини ҳис қиласиз. Айни пайтда унинг яхши ҳазм бўлишига ҳам ёрдам бeрасиз.  
Муҳаммад ибн Фазл Балхий: «Очлик – Аллоҳнинг ер юзидаги таомидир, у билан хаста қалбларни тўйдиради», деган эканлар. Бунинг маъноси шуки, инсон рўза тутса, жисмини риёзат билан тарбияласа, руҳ озиқланар, чиниқар, тарбияланар экан.  
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ғофур, Роҳим Зотдир. «Аллоҳнинг нeъматини билай десанг, кўзингни юмиш кифоя», дeганлар машойихларимиз. Кўзингизни бироз юмиб туринг, ҳеч нарса кўринмай қолади. Ҳаммаёқ қоп-қоронғи бўлиб қолади. Шу ҳолатда бир-икки қадам ташлаб кўринг, кўз нeъматини, кўриш нeъматининг қадрини ҳис қиласиз, англайсиз. Худди шунингдек, соғликнинг қадрига етиш учун касалхонага бориш кифоя. Баданимиздаги аъзоларнинг қадрини билиш учун бирор аъзосидан айрилган одамларнинг ҳолини тафаккур қилишимиз кeрак. Ана шунда бизда шукрона ҳисси уйғонади 
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР