Тавсия қиламиз

НИЯТ МАСАЛАСИ

Мақолалар access_time25-июль, 10:15

 Энди ниятга оид матнлари ўрганамиз.  Ушбу матнларда ҳамма билиши…

Қарздор қарзини бермаса, қандай йўл тутилади?

Мақолалар access_time20-июль, 13:32

“Танишим қарз олган эди. Мана уч йил бўлди. Бир ойда бир маротаба…

Биласизми:Никоҳи ҳаром бўлган аёллар

Мақолалар access_time12-сентябр, 14:55

#Биласизми Никоҳи ҳаром бўлган аёллар Аллоҳ таоло турли сабаб ва ҳикматларга…

ҚАНДАЙ ҚИЛСАК, ЯХШИ ИНСОН БЎЛАМИЗ?

access_time7-декабр, 15:32 visibility106

Хоки пойи яхшилар бўл, хок бўлмасдан бурун, Бу қаро ер бағри сенга чок бўлмасдан бурун.
                   Ҳувайдо


Ҳижратнинг тўқсон еттинчи йили халифа Сулаймон ибн Абдумалик зиёрат учун Мадинага келганида шу ернинг қозиси, олими ва имоми Салама ибн Дийнор билан учрашиб, ўзини қизиқтирган саволларга қуйидагича жавоб олган экан.
Савол: Нега ўлимни кўрамиз?
Жавоб: Чунки биз дунёмизни обод қилиб, охиратимизни хароб қилдик. Шунинг учун обод жойдан хароб ерга боргимиз келмайди.
Савол: Қани эди, Аллоҳ ҳузурида бизлар учун нима бўлишини билсам?
Жавоб: Қилаётган амалларингни Қуръони каримга солиштирсанг, буни билиб оласан.
Савол: Унда Аллоҳнинг раҳмати қаерда?
Жавоб: "Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир" (Аъроф, 56).
Савол: Қадай қилсак, яхшилардан бўламиз?
Жавоб: Ўзингдан манманликни кетказиб, мурувват билан безансанг.
Савол: Тезда қабул бўлувчи дуо қайси?
Жавоб: Яхши одамнинг яхшилар ҳақига қилган дуоси.
Савол: Афзал садақа қайси?
Жавоб: Пули кам кишининг пули йўқ кишига миннатсиз қилган садақаси.


"Ғам-қайғусиз яшай деангиз (ўксинма) китобдан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР