Тавсия қиламиз

ЎТТИЗ КУНЛИК МУОЛАЖА

Мақолалар access_time9-июнь, 00:05

Иймонли одамнинг яшашдан мақсади аниқ бўлади. Шунинг  учун, вақтини…

БАҒРИКЕНГЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИДИР

Мақолалар access_time8-декабр, 19:10

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга…

ЖУМА ХУТБАСИ

Мақолалар access_time12-май, 14:03

ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА  Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:  "Эй…

ҚАРЗНИ ҚАЙТАРИШ ВАҚТИ

access_time7-декабр, 19:28 visibility2612

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизлардан олдин бир киши ўтган эди. У бир бой кишига келиб:

- Менга минг динор олтин танга қарз беринг, - деди.

Ким кафил бўлади? - деб сўради бой.

- Аллоҳ кафил бўлади.

- Ким гувоҳ бўлади?

- Аллоҳ гувоҳ бўлади.

Бой бунга рози бўлиб, минг динор олтинни унга берди. Бу пулларни олиб бояги киши денгиз бўйлаб саёҳат қилишга кетди ва уларни ўз харажатларига сарфлади.

Қарзни қайтариш вақти келди. Бу пайтда қарздор киши ўзи яшайдиган мамлакатдан узоқда эди. Лекин Аллоҳ таолога содиқ, тақводор бу киши ўзига ёрдам кўрсатган бойга берган ваъдаси устидан чиқмоқчи бўлди.

Шунда у бир дарахт бўлагини олиб, ичини ўйиб ковак қилди, минг динор олтинни солиб, ковакни ёпиб қўйди. Сўнгра соҳилга келиб:

- Эй Аллоҳ Сен кафил ҳам, гувоҳ ҳам бўлдинг, - деб айтдида, дарахт бўлагини денгизга улоқтирди. Аллоҳ таоло қалблардаги нарсаларни билади. У денгизга буюрди ва денгиз бу дарахт бўлагини ёрдам берган бой кутиб туриши керак бўлган жойга олиб борди. Бой келишилган кунда қарздорни кутиб олиш учун чиқди. Кутди, кутди, лекин ҳеч қандай кема келмади. Фақатгина қандайдир ёғоч унинг кўзи олдида тўлқин узра қалқиб турарди. У ёғочни олиб унинг оғирлигини сезди. Ичини ёрганида икки минг динор олтинни топди. Бир қанча вақтдан сўнг қарздор бой билан учрашди. Қарздор: Сенинг минг динорингни юборган одам мен бўламан, - деди. Аллоҳ сенинг молингга барака берди, - дедида, минг динорни унга қайтариб берди”. (Имом Бухорий ривояти).

Собиржон РУСТАМОВ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги

“Хўжа Аҳрор Валий” жоме масжиди имом-хатиби

@mehrobuz

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР