Тавсия қиламиз

Президент учрашувда имом-хатибларга жазони ўташ жойларига бориб ишлаш вазифасини қўйди

Янгиликлар access_time16-июнь 2017, 00:20

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида «Ижтимоий-маънавий…

Тарозингиз тўғрими, терминалингиз ишлайдими?

Мақолалар access_time15-март 2017, 20:51

Инсон нафас олаётган ҳаво, замин, осмон, юлдуз, ўсимлик, ҳайвонлар билан…

Сунний маданият марказда туризм соҳасида ҳам музокаралар олиб борилмоқда

Янгиликлар access_time7-январ, 17:35

Ҳиндистон Республикасининг Керала вилоятида ”Сунний маданият маркази“нинг…

БУЮК ВА МУҚАДДАС ВАТАНИМИЗ – МАДҲИЯСИ

access_time10-декабр 2017, 18:28 visibility517

1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.  
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига ҳам 25 йил тўлди. 
Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган. 
Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов яратган. Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган. 
Мадҳия – қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими юртга меҳр уйғотади. Бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, зийнати, орзу-ўйи, маслак-мақсади мужассам.  
Ўзбекистон давлат мадҳияси янграганда, «Серқуёш» сўзи жаранглаши билан бутун вужудимизда ажиб энтикиш, дилимизда чексиз ифтихор туйғусини ҳис этамиз. Чунки унда юртимиз таровати, буюк келажак барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган халқимизнинг орзу-интилишлари, Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тобора юксалиб бораётган обрў-эътибори, ҳеч кимдан кам бўлмай, келажакка қатъий ишонч билан интилаётган ёшларимизнинг азму шижоати акс этган. 
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида халқимизнинг маънавиятини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда. 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР