Тавсия қиламиз

КЎЗНИ ТИЙИШ – ҚАЛБ УЧУН РОҲАТ 

Мақолалар access_time17-феврал, 11:58

Аллоҳ таоло инсон танасининг айрим жойларига қарашни ман этган. Бунинг фойдалари…

«ҲАСАНБОЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time20-июнь 2017, 19:45

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом…

БЎРИ ТИШИДАГИ "БАХТ"

Мақолалар access_time16-апрел 2017, 14:43

“Ипподром” бозоридаги вилоятларга кетувчи машиналар оралаб юрган…

ҲОФИЗИ ҚУРЪОННИНГ ЖАННАТДАГИ МАРТАБАСИ

access_time11-декабр 2017, 15:04 visibility994

 Қуръон ёдлашнинг фазилати жуда улуғ, аммо бу - осон иш эмас. Устоздан ҳар битта оятнинг ўқилишини диққат билан тинглаб, хотирасига муҳрлаш учун анча машаққат чекиш талаб этилади. Ёдлаганини доим такрорлаб юриш учун ҳам сабр-тоқат керак. Қолаверса, Қуръон ёдлаган инсон гарданига салмоқли вазифа юкланади. Бундай амаллар мукофотсиз қолмайди, албатта. Аллоҳ таоло Қуръон ёдлаган бандаларини охиратда муносиб тақдирлайди.
 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: ''Қиёмат куни Қуръон соҳибига: ''Ўқи ва кўтарил. Дунёда қандай ўқиган бўлсанг шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади'', дейилади''.
 Хаттобий бу ҳадисни шундай шарҳлаган: ''Асарларда келишича, Қуръон оятлари жаннат поғоналари миқдорига тенг. Қорига: ''Қуръондан қанча ўқишингга қараб жаннат поғоналаридан юқорилаб боравер'', дейилади. Ким Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаган бўлса, жаннатнинг энг юқори поғонасига чиқади. Бир қисмини ёдлаган бўлса, даражаси ҳам шунга яраша бўлади''.
 Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: ''Қуръон соҳиби жаннатга кирганида, унга: ''Ўқи ва кўтарил!'' дейилади. Шунда (қори) ўқийди. Ҳар бир оятни ўқиганида бир поғона юқорилайди. Охирги оятни ўқигунича кўтарилиб бораверади''.
 Ривоятда айтилганидек, бу иш қиёмат куни банда жаннатга кираётганида содир бўлади. Қори дунёда Қуръон ўқиб, илм поғоналаридан юқорилаб боради, янги маълумотларни ўзлаштиради, ўзи учун очилмаган ҳақиқатларни кашф этади. Қуръон ўқиган инсоннинг маърифати ортади, юзи нурли  бўлади. Бир сўз билан айтганда, Қуръон икки дунёда  банда мартабасини юксалтиради, илмини зиёда қилади, уни юқори чўққиларга олиб чиқади.
 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи вассалам шундай деганлар:
 ''Жаннат даражалари Қуръон оятлари миқдорига тенг. Қуръон аҳлидан кимда-ким жаннатга кирса, ун(ики)дан юқори мартаба бўлмайди''.
 Муновийнинг ''Файзул қодир'' китобида айтилишича, жаннатда фақат Қуръон ўқилади, фақат араб тилида гаплашилади.
 Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
''Мен Оишанинг олдига бориб: ''Жаннатга кирганлар ичида Қуръон ўқиган билан ўқимаган орасида қандай фарқ бўлади?'' деб сўрагандим, Оиша: ''Жаннат поғоналари Қуръон оятларига  тенг. Жаннатга кирганлар ичида ҳеч ким Қуръон ўқиганлардан афзал бўла олмайди'', деб жавоб берди''.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР