Тавсия қиламиз

МЕҲМОНДОРЧИЛИК ОДОБЛАРИ

Мақолалар access_time6-ноябрь 2017, 13:57

Меҳмонга зиёфат бериш макоримул ахлоқ, Иброҳим алайҳиссалом ва барча анбиёланинг…

ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time17-июль 2017, 13:54

  «Истихора» сўзи луғатда хайрни талаб қилиш, деган маънони…

Ўзингизни Қуръони Карим билан даволанг

Мақолалар access_time18-июнь 2017, 20:08

Эй, одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), кўксингиздаги нарсага…

ҲИКМАТ

access_time13-декабр 2017, 20:03 visibility329

Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар ва ёр-у биродарлар учун фойдали.

Бир йигит уйлангач отаси уни муборакбод этиш учун уйига меҳмонга борибди. 
Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришини сўрабди. 
Йигит хайрон бўлиб "нима учун эй ота" деб сўрабди. 
Ота яна гапини такрор айтиб талаб этган нарсаларини келтиришини буюрибди. 
Йигит қоғоз ва қалам келтирибди аммо ўчирғич топа олмабди. 
Шунда ота ўғлига: 
- Ундай бўлса, бориб ўчирғич сотиб олиб кел, дебди. 
Йигит отасининг гапларига тyшунмай атайин бозорга бориб, ўчирғич сотиб олиб келибди. Сўнгра отасининг ёнига келиб ўтирибди.
Ота: Ёз
Ўғил: Нимани ёзай?
Ота: Истаган нарсангни ёз.
Йигит бир жумла ёзибди. 
Сўнгра ота: Энди ёзганларингни ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз», деб буйруқ берибди.
Ўғил: Ота, Роббимиз ҳаққи менга айтинг, мендан нима истайсиз ўзи?
Ота: «Ёз» дебди.
Йигит ёзибди.
Ота: Ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз» дебди.
Ўғил дебди: Сиздан Aллоҳ ҳаққи буларнинг сабабини айтишингизни сўрайман.
Ота: «Ёз»
Ўғил ёзибди...
Ўчир деганакан ўғил яна ўчирибди.
Сўнгра ота ўғлига боқиб сўрабди: 
- Вароғинг ҳали ҳам оқ тусдами?
Ўғил: 
- Ҳа, аммо нима учун эди булар?
Ота ўғлининг елкасига қоқиб дебди:.
- Эй ўғлим, турмуш дойимо ўчирғич деган нарсага муҳтож бўлади. 
Турмушингда аёлинг томонидан сени суюнтирмайдиган воқеалар содир бўлса-ю сен уларни ўчириб турмасанг ёки аёлинг ўзи билан ўчирғич олиб юрмаса ва сен томондан содир бўлган баъзи бир уни суюнтирмайдиган воқеаларни вақтида ўчириб турмаса турмуш саҳифаларингиз бир неча кунда тўлиб, қора тусга киргай!
Нақадар ҳикматли сўзлар!
Ҳаётингиз осойишта ва саодатли давом этиши истасангиз дойимо хатоларни ўчирувчи, кечирувчи, мағфиратли ва
гўзал хулқ соҳиби эгаси бўлинг!
Дўстлик, ака укачилик ва қариндош уруғлик ришталари (дарс кетмасин) давом этсин десангиз хатоларни ўчириб туринг.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР