Тавсия қиламиз

Шундай фарзандлар ҳам бўлган...

Мақолалар access_time21-январ, 16:06

Умар ибн Абдулазизнинг кенжа қизи ҳайит куни отасининг ҳузурига йиғлаб кириб…

ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

Мақолалар access_time1-март 2018, 17:10

Умр - беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатидан олам-олам яхшиликлар яширинган.…

Оқ айиқ ва бир йигит қиссаси

Долзарб мавзу access_time10-март 2017, 18:25

Тақдирнинг тақозоси ила мусулмон бир йигит, Узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида…

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди

access_time15-декабр 2017, 18:59 visibility1865

“Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди  

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ислом академиясида ҳузурида 2 йиллик магистратура, 3 йиллик таянч докторантура ва 3 йиллик докторантура фаолият юритади. 

Шунингдек, Академияда мустақил тадқиқотчилар учун масофадан ўқиш, тадқиқот ишларини мустақил олиб бориш имконияти яратилади, хориждан докторантлар ва тадқиқотчилар ўқиш ва амалиётга шартнома асосида қабул қилинади. 

Магистратурага олий таълим муассасаларининг камида бакалавр даражаси дипломига эга бўлган, Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади. 

Академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади.

манба:Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали

Каналга уланиш

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР