Тавсия қиламиз

Хушмуомала бўлайлик! 

Мақолалар access_time1-январ, 16:21

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга хушмуомала бўлишни буюрган. Ким бўлишидан…

Онангиз ва отангиз...

Мақолалар access_time7-сентябр 2017, 15:40

Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Она…

#Биласизми? Қиёмат ҳақида

Мақолалар access_time19-феврал, 14:46

1) «Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.» (Маъориж сураси,…

''ИХЛОС'', ''ФАЛАҚ'', ''НОС'' СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ

access_time17-декабр 2017, 11:43 visibility915

''ИХЛОС'', ''ФАЛАҚ'', ''НОС'' СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ

 Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолиб, аввал сўз бошладим. У кишининг қўлларини ушлаб:
- Ё Расулуллоҳ, бу ишнинг (яъни, Исломнинг) нажоти нима? - деб сўрадим.
- Эй Уқба, тилингни тий, уйинг сенга кенг бўлсин, гуноҳларинг учун йиғла, - дедилар.
 Бошқа сафар у зот мени учратиб қолиб, аввал сўз бошладилар, қўлимни ушлаб:
- Эй Уқба ибн Омир! Сенга Таврот, Инжил, Забур ва Улуғ Қуръондаги учта яхши сурани айтайми? - дедилар.
- Ҳа, (айтинг). Аллоҳ мени Сизга фидо қилсин! - дедим.
 У зот менга ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос''ни ўқиб бердилар. Кейин таъкидладилар:
- Эй Уқба, уларни унутма, бирон тунни бу сураларни ўқимай ўтказма!
 Мен уларни халигача унутганим йўқ. Бу сураларни ўқимагунимча тонг оттирмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни (бошқа сафар) учратиб қолиб, у зотдан олдин сўз бошладим. Қўлларидан ушлаб дедим:
 - Ё Расулуллоҳ, менга фазилатли амаллардан хабар беринг!
- Эй Уқба, сен билан (орани) узган одам ила (яхши) муносабатда бўл, сенга бермаганга бер, сенга зулм қилган кимсадан юз ўгир.
 Ибн Хубайб ривоят қилади: Биз ёмғирли, зим-зиё тунда йўлга чиқдиқ. Намоз ўқиб берсинлар, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қидирдик. У зотни топганимизда:
- Сизлар намоз ўқидингизми? - деб сўрадилар.
 Мен индамадим. У зот:
- Қул (яъни, айт), - дедилар.
 Мен ҳеч нима демадим. Кейин яна:
- Қул (айт), дедилар.
Мен индамай туравердим. У зот яна дедилар:
- Қул (айт).
- Ё Расулуллоҳ, нимани айтаман?
- Қул ҳуваллоҳу аҳад билан муаввизайнни кеч кирганда, тонг отганда уч марта ўқи. Шунда улар сен учун кифоя қилади.
 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: ''Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оила аъзоларидан биронтаси касал бўлиб қолса, муаввизот билан дам солардилар. Вафот этишларидан олдин бетоб бўлиб қолганларида мен у зотга дам солардим, қўллари билан ўзларини силардим. Чунки у зотнинг қўллари меникидан баракалироқ эди''.
 Расули акрам алайҳиссалом ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос'' сураларини ўқиб, узларига, оила аъзоларига дам солардилар. Агар касал бўлсалар, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Қуръон ўқиб у зотга дам солганлар.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР