Тавсия қиламиз

ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

Мақолалар access_time1-март, 17:10

Умр - беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатидан олам-олам яхшиликлар яширинган.…

Ғарблик мутафаккирларнинг пайғамбарларимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги тавсифлари

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:22

Инсоният тарихида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламчалик қавми…

Чўпоннинг дуоси

Мақолалар access_time30-июль 2017, 14:13

Дунёда ҳеч яхшилик қилмаган, доимо инсонларга озор берадиган киши вафот…

АМАНИНИ ҚУРЪОН КАРИМ БИЛАН ЮВИБ КАФАНЛАНГЛАР ВА ДАФН ЭТИНГЛАР

access_time17-декабр 2017, 12:54 visibility3715

АМАНИНИ ҚУРЪОН КАРИМ БИЛАН ЮВИБ КАФАНЛАНГЛАР ВА ДАФН ЭТИНГЛАР

 

У «Қуръони карим ҳифзи» марказининг мудираси эди. У ерда нафақат Қуръон ҳифзи билан банд бўлишар эди, балки ҳар хил мавзулар ҳақида масалан оила ҳақида ёки иш ёки учрашувлар ҳақида суҳбатлашишар эди. Шулар билан бирга оятлар ёки Қуръоний дарслар ёки Қуръоний мўъжизалар ҳақидаги маърузаларни Амани ёритиб беришга ҳаракат қилар эди.

Ўтган шаъбон ойида унда тромбоз яъни (мияда қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб, касалхонага ётқизилди.

Дугонасининг айтишича у ҳеч қандай аппаратларга муҳтож эмас эди. Ҳамма хоналарни бирма бир айланиб, Қуръондан дарс олишлари учун аёл-у қизларни хонасига чақириб келар эди. Агарда аппарат кийдириб қўйишса, хонадаги ички телефондан фойдаланиб, қўнғироқ қилар эди ва хонада ким бўлса Қуръон дарсига келишларини айтар эди.

Амани Қуръон ҳофизаси эди. Бир куни дугонаси ундан хол аҳвол сўраб қўнғироқ қилди. Амани унга "Қуръонни бир қайтариб беришингни хоҳлардим" деди.

Амани ундаги касали туфайли Қуръон ҳифзини унутиб ўлишидан жуда қўрқар эди. Шунга тез-тез қайтариб туришни истар эди.

Дугонаси деди:

- Кўнглинг хотиржам бўлсин. Кунора сенга қўнғироқ қилиб, Қуръонни эшиттираман.

Амани деди:

- йўқ йўқ, касалхонага келиб яқиндан туриб ўқишингни хоҳлайман. Уни ҳис этиб, муҳитида яшагим келаяпти.

Дугонаси унинг илтимосига рози бўлди. Ва асрдан то хуфтон вақтигача Аманининг олдидан силжимас эди. Амани эса у билан биргалашиб Қуръонни қайтарар эди.

Рамазон ойи бошланди...

Шифокорлар уни нонушта қилишга буюрдилар. У бўлса «йўқ, асло, Аллоҳга қасамки Рамазон кунида мен нонушта қилмайман» деди. Шифокорлар унга «Ҳеч нима емасангиз ҳалок бўласиз!!» деб айтишди. Амани бўлса »Аллоҳга қасамки Рамазон кунида мен ҳеч нима еёолмайман».

Рамазон ойининг иккинчи куни Амани вафот этди. Унинг ўлими вақтида дугонаси ёнида эди.

Аманининг дугонаси деди:

- Амани тўсатдан ўлимга тайёргарлик кўра бошлади. Ва тили бир оятни қайтараверди.

(ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАРНИНГ АЛЛОҲГА МУҲАББАТЛАРИ ҚАТТИҚДИР) Бақара 165.

Унинг овози оятни қайтарган сари баландлашар эди.

Охири бор овози билан оятни қайтарди..

 

(Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир)

(Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир)

(Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир)

 

Сўнгра овози пасая бошлади.. секин секин.. то вафот этмагунча у оятни қайта қайта ўқир эди.

У қўллари билан Мусҳафни маҳкам бағрига босиб туриб, ҳаётдан кўз юмди.

ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ.....

 

Бу қандай ўлим бўлди..

Бу қандай хотима бўлди..

 

Аманини ўликларни ювиқ хонасига ўтказдилар.

Ювиқчи аёл унинг қўлларини Қуръондан бўшата олмади. Сўнгра шейх Холид аш-Шаҳрийга қўнғироқ қилиб, унга вазиятни тушунтирди.

Шейх Холид "Бўлиши мумкин эмас, бўлиши мумкин эмас, уни кўрмагунимча ишонмайман" деб айтди.

Шейхга "келинг, гувоҳи бўлинг" деб айтишди.

Аманига ҳижоб кийдиришгандан сўнг, шейх Холид унинг олдига кирди.

Аманига ҳижоб кийдиришар экан, унинг руҳи яратганнинг ҳузурига учиб кетган эди. У тириклик чоғида ҳижобини муҳофаза этган эди... унинг руҳи чиққанидан сўнг Парвардигор уни яна ҳижоблантирди. Шейх уни кўрган заҳоти, тиззаларига чўккалаб олиб, йиғлаб юборди.

Шейх: Аллоҳга қасамки, унинг умри гўзал хотима билан якун топибди. Уни Қуръони билан ювиб кафанланглар ва дафн этинглар. Дарҳақиқат, Амани Мусҳафи билан ювилиб кафанланди ва дафн этилди...

Мана шу Аманининг ҳаётлик чоғи ва унинг хотимаси эди.

Мана шу «Амани ал'Анза» эди.

Аллоҳ уни раҳматига олган бўлсин.

 

Эй фазилатли синглим, сен Қуръонингни сўнгги бор қачон очиб ўқидинг?

Сенинг хотиманг қандай бўлар экан?

Уйқуга кетаётганимизда ҳам қўлларимизда телефон, уйғонганимиздан кейин ҳам биринчи ишимиз телефонни очиш..

Қачонгача дунё бизни ўз домига тортар экан..???

Кун ҳадиси

Ҳазрат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Мен сизларнинг орангизда икки қимматбаҳо нарсани қўйиб кетяпман. Агар мендан кейин бу иккисини маҳкам тутсангиз, ҳаргиз адашмассизлар. Булардан бири - Аллоҳнинг каломи Қуръони карим ва иккинчиси - менинг Аҳли байтимдир. Бу иккиси то ҳавзи Кавсарда кўришгунимизча бир-биридан ажралмайди. (Биҳарул анвор, 2-жилд, 99 бет).

Манбалар асосида Муҳаммад Баҳодир тайёрлади

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР