Тавсия қиламиз

СУТ

Мақолалар access_time24-феврал 2020, 17:41

  Сут Қуръони каримда ҳам, ҳадис шарифларда ҳам таом ва озуқа сифтида…

«Сукут – аломати ризо» деган мақол ўзи қачон ишлатилади

Мақолалар access_time22-июнь 2019, 10:12

    Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан…

ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ, УСТОЗЛИК МАСЪУЛИЯТИ ВА ТОЛИБНИНГ ОДОБИ

Мақолалар access_time30-май 2018, 20:53

Бугун, 2018 йил 30 май чоршанба куни, соат 11:00 да «GRAND TA‘LIM»…

Кўнгиллар зиёси туташган даргоҳ

access_time19-декабр 2017, 20:22 visibility1699

 Олим, алломаларнинг тафаккур оламига сайр этиши киши қалбида эртанги кунга бўлган ишончни мустаҳкамлайди, бунёдкорлик йўлида ботинга мислсиз қудрат бағишлайди. Чунки бу диёр, донишмандлик ва вазминлик сиймосига ўранган, одамийлик фазилатининг нодир фикратлар пардасига чулғанган, ҳикматнинг сара дурдонаси йиғилган моҳият маконидир. Бу ерда ҳар бир хатти-ҳаракат ўзида маънолар юксаклигини касб этган, ўзаро муносабатлар сирли ва жозибали ҳикматлар шодаси билан фазилатланган. Унда сўз қадр топган, жавонмардлик ибратга айланган, ҳар бир ишора, нигоҳ чуқур мазмунга эга.
Ушбу олам манзилгоҳида умид ва ўйчанлик дунёсига ғарқ, гўзал фазилату хислатларни ўзида тасарруф этган теран тафаккур эгалари умргузаронлик қиладилар. Бу олам соҳиблари учун шуҳрату мартаба, ғарибу фақирлик бирдек мақомга эга.
 Ушбу тафаккур осмонининг латиф ва ҳарир оламига илк қадам ҳечликдан бошланади. Сўнг у илм олишдаги қатъиятлилик иродаси билан тобланади, босиқлик ва тавозе орқали меъёрига етади. Якуни эса, яна ҳечликка бориб тақалади. Бироқ бу ҳечлик янги сифат кўринишидаги улуғворлик тимсоли бўлиб англашилади...

Мушоҳада сабоғи:
 Маънолар хазинаси изқувари, ''қотиб қолган'' қалбларнинг дақиқ тадқиқотчиси, залолат осмонининг зиё юлдузи, зимистон кўнгилларини мунаввар фикратлар билан зийнатловчи, гумроҳ дилларни ҳақиқат гўзаллигию меҳр офтоби билан тўлдирувчи мўъжизакор зот, бу - устоз-мураббийдир.

''Фарзанднома'' китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР