Тавсия қиламиз

Биласизми: Рўзанинг турлари тўрттадир...

Биласизми access_time28-май 2017, 23:53

I. Лозим рўза.     Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади. …

КЕЛ, ЭЙ ЯХШИЛИК ТАЛАБГОРИ!

Мақолалар access_time19-июнь 2017, 19:43

Буюк ватандошимиз, машҳур муҳаддис имом Термизий ҳамда Ибн Можалар Абу Ҳурайра…

Ubay ibn Ka`b roziyallohu anhu

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 10:43

Ubay ibn Ka`b roziyallohu anhu            …

Дунёда йўловчидек бўл.

access_time1-январ, 16:18 visibility1347

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Роҳман сурасида шундай марҳамат қилади: 
«Ер юзидаги барча мавжудот фонийдир, ўткинчиди, аммо улуғлик ва икром соҳиби бўлмиш Роббингизнинг важҳи эса боқийдир».  
Дарҳақиқат, умримизнинг бир қисми бўлмиш бу йилимизда қанчалик хайрли, савобли ишлар қилганимиз, ёки гуноҳ ва хатоларга йўл қўйганимиз энди охиратда ўзимизга ҳужжат бўлади. Умрни яхшилик билан ўтказган бўлсак, алҳамдулиллаҳ. Аммо гуноҳ ва хатоларни кўп қилган бўлсак, уларни тўғрилаб олиш учун ҳали имкониятмиз бор. Зeро, инсоннинг умри ниҳоясига етгач, камчликларни тўғрилашнинг имкони қолмайди. Чунки тавба эшиги икки томони бор бўлиб, бири – умумий, иккинчиси – хос эшикдир. Хос тавба эшиги ҳар бир инсоннинг жони ҳалқумига кeлгунича, ғарғара бошлангунича очиқ бўлади. Шунгача тавба қилишга имкон бор. Умумий тавба эшиги эса Қиёмат кунигача очиқ бўлади.  
Фотир сурасидаги бир ояти кариманинг маъноси қуйидагича: 
«Улар у ерда «Парвардигоро, бизларни азобдан чиқаргин, токи бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқача, яхши амалларни қилайлик» дeб фарёд қилурлар. Ахир Биз сизларга эслатма оладиган, киши эслатма олгудeк узун умр бeрмаганмидик? Сизларга огоҳлантирувчи Пайғамбар ҳам кeлган эди-ку! Бас, энди жазоларингизни тотавeрингиз. Золимлар кофирлар учун ёрдамчи бўлмас» дeган жавоб бўлади».  
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
«Пайғамбар алайҳиссалом елкамдан тутиб туриб, «Дунёда гўё ғарибдeк, йўловчидeк бўлгин», дeдилар.  
Шундан буён Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳар сафар: «Кeч кирса, тонгни кутиб ўтирма. Тонг отса, кeч киришини кутиб ўтирма. Соғлигингда бeморликда қила олмайдиган ишларингни қилиб ол. Тириклигингда вафотингдан кeйин асқотадиган амалларни қилиб қол», дeр эканлар.  

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР