Тавсия қиламиз

Рамазон ойига қандай тайёргарлик кўрдингиз?

Мақолалар access_time25-май 2017, 14:03

“Агар Аллоҳ бу умматни азоблашни хохлаганида эди. Уларга Рамазон ойи…

ШУКР ВА ФИКР

Мақолалар access_time11-май 2017, 20:17

  Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши, дейдилар. Бошингга кўргулик…

НИСО СУРАСИ, 3 ОЯТ

Мақолалар access_time26-май, 02:38

Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан…

Халқаро сақофат марказининг 40 йиллиги нишонланмоқда 

access_time5-январ, 16:47 visibility844


 «Мирза Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Ҳиндистоннинг Кераала штатида жойлашган Markazu Saquafathi Sunniyya – Сунний сақофат марказининг 40 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тантанали байрам тадбирларида иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Марказнинг муассиси, Шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратларининг таклифларига биноан бу халқаро миқёсдаги тадбирга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғиллари Исмоилжон Муҳаммад Юсуф ва  бир неча шогирдлари ҳам қатнашмоқдалар. Сунний сақофат маркази Қуръон, ҳадис ва бошқа турли фан ва илмлар ўқитиладиган университет, коллеж, мактаб ва боғчалардан ташкил топган улкан таълим мажмуаси бўлиб, бу марказ билан муносабатлар бир неча йилдан бери давом этиб келмоқда.
Ушбу тадбирда бутун дунёдан Олимлар, уламолар таклиф қилинган.
«Сунний сақофат маркази» кенг кўламли, кўп тармоқли фаолият олиб бораётган етакчи исломий ташкилотлардан бири бўлиб, марказ қошида ташкил этилган университетда диний фанлар билан бир қаторда дунёвий илмлар ҳам ўқитилади. Университетда 20 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, эркак ва аёллар учун алоҳида ётоқхона, ошхона ва бошқа барча керакли шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Талабалар орасида чет эллардан келиб ўқиётганлар ҳам кўп. Шунингдек, марказ қошида тиббиёт маркази, бир неча хайрия ташкилотлари, жумладан, етимпарварлик шуъбаси ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

mehrob.uz матбуот хизмати

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР