Тавсия қиламиз

ЕР КУРРАСИНИ УСТИНГИЗГА ЮКЛАБ ОЛМАНГ

Мақолалар access_time14-январ, 14:26

 Бир тоифа одамлар бор, ҳаёт ҳодисаларидан асабийлашгани асабийлашган.…

НИЯТ МАСАЛАСИ

Мақолалар access_time25-июль 2017, 10:15

 Энди ниятга оид матнлари ўрганамиз.  Ушбу матнларда ҳамма билиши…

Журайж исмли зот ҳақидаги ҳикоя

Мақолалар access_time9-октябрь, 17:30

Имом Бухорий, имом Муслим ва имом Аҳмадлар бу воқеани Абу Ҳурайра розияллоҳу…

Куёвга_мактуб 

access_time6-январ, 17:50 visibility611

Хотинингизни камчиликларини бошқаларга айтманг, уни яхши томонларини эсланг.
      Изоҳ: 
      Қўл синса, енг ичида қолади, дейишади. Яъни, уйдаги келишмовчилик ва тортишувлар ташқарига чиқарилмайди. Ҳар қандай турмушда келишмовчиликлар бўлиши мумкин. Чунки турли муҳитдан келга иккита алоҳида киши ҳар доим аравани бир томонга тортишга мажбур. Ҳар ким ўзича яшашга интилса, турмуш узоқ давом этмайди. 
      Ҳаёт ҳар доим инсонга кулиб боқмайди. Унинг бир қатор қийинчилик ва муаммоли томонлари мавжуд. Ҳаётда кутилмаган вазиятларга дуч келиш мумкин. Турмуш ўқтоғимиз юз фоиз биз истаган сифатларга ва фазилатларга эга бўлмаслиги табиий. Ҳар бир кишининг, албатта камчилиги бўлади. Ахир, “бу камчилик қизида ҳам бўлади” деган гап бежиз айтилмаган. Худди ўзимиз сингари турмуш ўртоғимиз ҳам баъзи камчиликлардан холи эмас. Бу вақт ўтиши билан тузалиши ёки унга чидашга тўғри келиши мумкин. Нима бўлганда ҳам бу ҳолат эр-хотин ўртасида ҳал этилиши лозим. Бошқаларга бу камчиликларни айтиш маъқул эмас. Бу, аввало, эр-хотин ўртасидаги ишончга путур етказади. Қолаверса, қабиҳ ниятли кишилар бундан фойдаланиб, ғийбат қилишлари ва оиланинг тинчлиги бузилиши мумкин. Шу сабабли эркак хотинининг камчилиги бўлса, юзига айтиши керак, худди ғийбат қилгандек, орқасидан гапириши унга ярашмайди.
      Эркак киши хотинининг яхши фазилатларини қариндошларига билдирсин. Бу ҳаракати хотинини мамнун этади. У эри ёлғончи бўлиб қолмаслиги учун айтилган гапларни бажаришга интилади. Шу тариқа яхши сўз орқасидан яхши амалга эришилади.

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР