Тавсия қиламиз

СИЙРАТ ВА СУВРАТ

Мақолалар access_time20-июнь 2017, 19:51

Ҳаким зот бошдан кечирганларини ҳикоя қилади: – Мен бир улуғ зотни…

Ҳазрати Умар ва бадавий ўртасида бўлиб ўтган воқеа

Мақолалар access_time7-ноябрь 2017, 13:49

Кунларнинг бирида Мадинага Тағлиб қабиласидан бўлган одам келди. Уст-бошидан…

ИСТИҚЛОЛИМИЗ РАҲНАМОСИ

Мақолалар access_time30-январ, 14:01

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон…

ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ....СИНГЛИМ.... 

access_time7-январ, 13:37 visibility604

  1999-йил 28-декабрь. Қишки таътил бошланган. Университетда ўқийдиган кичкина амаким мени ўзи билан қишлоққа олиб кетди. Мен ҳар йили қишда қишлоққа борардим. Чана учиш, тиззага етадиган қалин оппоқ қор менга жуда ёқарди. Янги йил байрамини ҳам қишлоқда ўтказдим. Кўз очиб юмгунча мактаб очиладиган кун ҳам яқинлашиб қолди. Қишлоқда 11 кун турдим (балки бу тасодифдир)... 

2000-йил 8-январь. Мен қишлоқдан уйга келяпман. Кўчамизга кирдиму дарвозамиз тагидаги турган бобомнинг машинасига кўзим тушди. Лекин негадир юрагим ғаш. Уйга яқинлашганимда дарвозадан дадам синглимни кўтариб чиқди. Ортидан бобом ва нотаниш бир киши. Ундан дорининг ҳиди анқирди. Охирида аям. Кўзлари қизариб шишиб кетган. Мен нима бўлганлигини сўрадим: "Ферузни докторга обориб келамиз, томоғи оғрибди", деган жавобни олдим (у 26-январь куни 3 ёшга кирарди). Кеч тушди. Дадамнинг бир ўзи қайтди. Аям ва синглим шифохонада қолган экан. Дадам шифохона учун зарур бўлган нарсаларни олди. Мен ҳам дадам билан шифохонага бордим. "Реанимация" деган ёзув илинган эшикка бордик. Ҳамшира кирғизмади. Кейин кутиш залига ўтдик. Аям чиқиб келди. Аям мени қучиб йиғларди. Мен эса шифтга қарардим. Чунки кўзим тўла ёш эди... Уйга қайтиб келдик. Эртаси куни мени оборишмади... 

10-январь. Кечқурун шифохонага бордик. Мени синглимнинг ёнига кирғизишди... Уни ҳеч қачон бунақа ҳолатда кўрмагандим. Юзлари оқариб кетган, кўзларининг атрофи кўкарган, ҳолсиз ётарди. Ҳамшира кириб уни укол қиладиган пайт бўлганлигини айтди. Синглим йиғларди: "Опажон укол қиманг, мен ақлли қизман. Аямни айтганини қиламан, товуқларга дон бераман. Укол қимасангиз қўлқопимни сизга бераман". Ҳамширанинг кўзидан ёш думалади. Синглим аямга юзланди: "Аяжон мени укол қимасин. Мен яхши бўп қолдимку. Илтимос аяжон". Нажот йўқ... Навбат менга келганди: "Ака айт мени укол қимасин, ака. Мен сени яхши кўраман ака. Мени қутқар ака. Уколдан қўрқаман"... Мен хонадан отилиб чиқдим. Ортиқ бунга чидолмасдим... Аям бироздан сўнг орқамдан чиқиб Феруза мени чақираётганини айтди. Ёнига кирдим. "Ака эртага менга звачка опке. Биттагина звачка опке, хўп" деди. Мен "хўп" дегандек бошимни қимирлатдим. 

11-январь. Бугун мактаб бошланди. Эрталаб кийиниб мактабга келдим. ЙЎл-йўлакай магазиндан звачка олдим. 3- соат дарс бошланди... Синфхонамизнинг эшиги очилиб катта синглим кўринди: "Ака юринг уйга кетамиз, дадам чақиряпти (катта синглим энди 6 ёшга тўлганди)". Хонадан чиқиб ундан нима гаплини сўрадим: "Феруза ўлибди"... Танамдан совуқ тер чиқиб кетди. Ҳовлига кирар эканман амаким менга тўн ва дўппи тутди. Ха энди ишондим. Амаким бир қўли билан елкамдан қучиб уйга бошлади... Айвончада дадам деворга суянганча ерга қараб турарди. Туфлисининг устида сув томчилари бор эди. Энди мен ишондим... Ферузнинг бошида ўтирган аям... 

Узр бу ёғини ёзолмайман. Қўлимдан келмайди. Ая бугун эрталаб сизга "Қабристонга боришдан қўрқаман" деб ёлғон гапирдим. Қабристондаги қабрлар менга синглимни эслатади... Кичкина қабр... Мен бундан кейин ўзимга келишга жуда қийналаман......

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР