Тавсия қиламиз

АЛЛОҲ ТАОЛО ЙЎЛИДА  ХАЙР-ЭҲСОН 

Мақолалар access_time2-август, 15:27

«Эҳсон» сўзи луғатда яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш маъноларини…

ҲАР БИР ЛАХЗА БАХТДИР!

Мақолалар access_time18-июль 2018, 18:00

ҲАР БИР ЛАХЗА БАХТДИР! Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда бўлиши…

ҲАР СЎЗИ ОЯТ БЎЛГАН АЁЛ

Мақолалар access_time30-август 2020, 17:22

Ҳазрат Aбдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ…

Биласизми? Ота-онага

access_time8-январ 2018, 13:27 visibility6014

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1.  Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4.  Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва  гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.   
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9.  Ота-она учун молини сарфлаш; 
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Каналга уланиш!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР