Тавсия қиламиз

Ҳаж қилиш осон аммо...

Мақолалар access_time31-июль, 15:55

Аслида ҳаж қилиш ўзи қийин эмас, ҳажнинг фарзлари бeш кунгина давом этади.…

Инсон қадри

Мақолалар access_time9-май 2017, 18:01

Донишманд халқимизнинг ҳикмати ўлароқ бугунги кун хотира ва қадрлаш куни…

Ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйиш адолатдир, ўз ўрнига қўймаслик эса зулмдир

Мақолалар access_time11-апрел, 22:04

    Кўплаб Ҳиндистон уламоларининг пири бўлмиш Ҳожи Имдодуллоҳ…

Одамларга зарур

access_time8-январ, 13:29 visibility580

Бир куни бойлик, меҳр, муҳаббат, қувонч тўрталаси ўзаро жам бўлиб ўтирса, қувонч шод бўлиб, "Ким одамларга зарур? Ким одамларга бир умрга керак?" дебди. 

Шунда бойлик: 

- Мен одамларга бир умрга керакман. Менинг ўрним биринчи,- дебди. 

Мухаббат ўрнидан туриб: 

- Мен одамларга бахт олиб келаман. Мен одамларга жуда зарурман, демак ўрним биринчида,- дебди. 

Шу орада қувонч хам сакраб чиқиб: 

- Мен одамларни шод этаман. Уларнинг дилига бир умр завқ бераман. Улар мени бир умр орзу қилишади. Менсиз яшай олмайди,- дебди. 

Бу сухбатни жимгина тинглаб ўтирган меҳрнинг кўзлари ёшга тўлибди. У ич-ичидан отилиб чиққан дарду фарёдни кўз ёшларида намоён этибди. Бир 
оғиз сўз айтишга хам журъати етмай йиглайверибди. Бу ҳолатни кутмаган бойлик, мухаббат ва қувонч мехрга юзланиб: 

- Мехр? Нега йиғлайсан? 

Шунча дард қаердан келди?- деб хайрон бўлишибди. 

Меҳр кўз ёшларини тиёлмасдан юм-юм йиғлаганча шундай дебди: 

- Мен қадрли эдим, қадр иним йўқ бўлмагунча. Мен садоқатли эдим, садоқат иним йўқолмагунча. Мен ардоқли эдим, оқибат эгизагим йўқолмагунча. Одамзод сен уччаланг, яъни бой бўламан, севиб севиламан, ўйнаб қувонаман деб мен фақир мехр-оқибатни унутиб қўйишмоқда, мен аллақачон бу фоний дунёдан кетардим, аммо ҳозир ҳам айрим одамлар мени эъзозлашади, шунинг учун оз бўлса хам шу замондаман,-деган экан! 

Мехр-оқибатли бўлайлик!

Каналга уланиш!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР