Тавсия қиламиз

Рамазон ойига қандай тайёргарлик кўрдингиз?

Мақолалар access_time25-май 2017, 14:03

“Агар Аллоҳ бу умматни азоблашни хохлаганида эди. Уларга Рамазон ойи…

ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ

Мақолалар access_time1-май 2017, 18:46

Янги туғилган чақалоқ оппоқ матога ўралади, чунки динимизда матоларнинг…

ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МЕЗОНИ

Мақолалар access_time20-июнь 2017, 19:43

— Таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омилларидан ҳисобланади,…

ЭРКАКЛАРНИНГ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ

access_time28-март 2017, 21:59 visibility4360

Бугунги кунда ислоҳ қилиниши керак бўлган масалалардан яна бири эркакларнинг доялик қилишидир. Бу нарсага чек қўйиш керак, азиз биродарлар. Бу шармандачиликка мустабид тузум даврида мубтало бўлганимиз етади. У пайтлар кўпгина қадриятларимиз оёқости қилинган, қадримиз топталган давр эди. Бу ишлар бизнинг ихтиёримизда эмас эди, шунинг учун эркак кишининг доя бўлишига оддий нарса деб қаралди, аёллар орасида эса эркакнинг қўли енгил бўлар экан деган гап ҳам тарқаб, эркак дояларга мухлислик кўпайди. Алҳамдулиллаҳ, мустақил бўлдик, энди уят бўлади, энди бу нарсаларни тўхтатиш керак. Доялик шу қадар масъулиятли, шу қадар шарафли ишки, бу ишга чақирилган аёлга ҳатто эри ҳам тўсқинлик қилиши мумкин эмас, чунки бу фарзи кифоядир. Ваҳоланки шариатимизда аёлдан биринчи навбатда эрига итоат талаб қилинади. Жамиятдаги аёллар бу хизматга доим эҳтиёж сезадилар, шунинг учун шу хизматга лаёқатли, билимли, малакали, тажрибали ходималарни тайёрлаш бутун жамиятга фарздир. Шунинг учун бир аёл «Мен доялик қиламан, чунки шаҳримизда, қишлоғимизда доя йўқ» деса, эри уни бу ишда қайтара олмайди.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР