Тавсия қиламиз

Илм фазилати ҳақида 

Мақолалар access_time2-август 2017, 13:44

 Улуғ саҳобий  Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм…

Аччиқ олма

Долзарб мавзу access_time10-март 2017, 18:24

Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари…

Ҳазрати Умар ва бадавий ўртасида бўлиб ўтган воқеа

Мақолалар access_time7-ноябрь 2017, 13:49

Кунларнинг бирида Мадинага Тағлиб қабиласидан бўлган одам келди. Уст-бошидан…

Куёвга_мактуб 

access_time9-январ, 17:29 visibility461

Тўй ёки саёҳатга борганда, иложи бўлса, хотинингизни ҳам олиб боринг.
      Изоҳ:
      Аёлллар кўпинча тўй-хашам ва ўйин-кулгига ўч бўлишади. Айниқса, вақтининг катта қисми уйда ўтадиган аёллар сайр-саёҳатга, томоша ёки меҳмонга боришга кўпроқ муштоқ бўлади. Бу уларнинг табиати ҳамда шароитидан келиб чиқадиган эҳтиёждир. 
      Эркак киши куни бўйи ташқарида юргани боис тўй-ҳашамлар улар учун у қадар қизиқарли бўлмаслиги мумкин. Улар кўпроқ уйда дам олишни афзал кўришади. Аммо қариндошлик ёки дўстлик орқасидан тўй, йиғин ва маъракаларга бориши лозим бўлади. Бундай вазиятларда, агар имкони бўлса, эркак киши хотинини ҳам ўзи билан олиб бориши керак. Хотинини уйда қолдириб кетиш бир жиҳатдан бевафолик саналади. Шунингдек, бундай ижтимоий фаолиятлардан маҳрум хотин, жамиятда ўз вазифасини бажара олмайди. Аёллари ривожланган, ижтимоий фаолиятдан узоқ жамиятлар эса кучли маданиятга эга бўлмайди. Жамиятни таниш, бўлиб ўтган ҳар бир жараённи кузатиш шахсни ривожлантиради ва инсоннинг жамиятга ўз ҳиссасини қўшишини таъминлайди. 
      Бундан ташқари, фақат ўзи келиб, хотинини ташқарига чиқармайдиган эркаклар хотинини таҳлика ва зарарлардан ҳимоя қиляпман, деб ўйдаб янглишади. Ҳаёт ва ундаги жараёнлар катта суръатда ўзгариб бораётган ҳозирги пайтда уларнинг уйларда қамалиб ўтириши катта йўқотишга олиб келади. Бунинг оқибатида оилада бир қарашда жуда майда сабабга кўра жанжаллар юзага келади. Табиийки, аёл кишининг бозорда, кўчада бекорга санғиб юриши, бўлар-бўлмас мажлисларда иштирок этиши хунук ҳолат. Бирор дўстлари, яқин қариндош ҳамда қўшниларнинг тўй ва зиёфатларида иштирок этишларида тўсқинлик қилмасликлари даркор.

Каналга уланиш!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР