Тавсия қиламиз

ТЎЛОВСИЗ НЕЪМАТ

Мақолалар access_time20-июнь 2017, 20:02

  Қария саксон ёшга етганида кар бўлиб қолди. Дўхтирлар унга бу касалликни…

МУСУЛМОНЛАР ОММАСИ УЧУН НАСИҲАТ.

Мақолалар access_time1-март 2018, 17:11

“Мусулмонлар оммаси учун”.   Бу барча мусулмонларга икки…

IKKINCHI JAHON URUSHI QATNAShCHILARI MUBORAK HAJ SAFARIGA TARADDUD KO‘RMOQDALAR

Янгиликлар access_time18-июль 2017, 18:58

Ma’lumki, bu yil Davlatimiz rahbari Shavkat Mirziyoyevning “Ikkinchi…

ЕР КУРРАСИНИ УСТИНГИЗГА ЮКЛАБ ОЛМАНГ

access_time14-январ 2018, 14:26 visibility1573

 Бир тоифа одамлар бор, ҳаёт ҳодисаларидан асабийлашгани асабийлашган. Бекордан-бекор ошқозон яраси, қон босими ва қант касалликларини орттириб олади. Майда-чуйда воқеаларга ҳам куйиб ёнаверади: нарх кўтарилиб кетишидан ғазабланади, ёмғир кечикишдан аччиқланиб, чет эл пули қиймати тушиб ё ошиб кетганига бақир-чақир қилади. Бундайлар ҳаёти доим безовталик ва ҳадиксирашда кечади. "Улар ҳар бир қичқириқ (овоз)ни устларига (тушпётган бало ва офат деб) гумон қиладилар" (Мунофиқун сураси 4-оят).
 Сизга насиҳатимиз - ер курасини устингизга юклаб қўйманг, ёмон ҳодисаларни улоқтиринг, ўзингизга олманг.
 Баъзиларнинг юраклари булут кабидир, ҳар хил шов-шув ва миш-мишларни ўзига сингдириб олади-да, кейин арзимас нарсаларга сиқилаверади, ҳар бир нарсадан безовталанаверади. Бундай қалб одамни парчалаб, унинг борлиғини еб адо қилади.
 Ибрат ва насиҳатлар ҳаққа эришганларнинг имонларини кучайтиради. Имони кучсизларнинг эса ваҳима-васвасаси кўп. Турли миш-мишларга юраги шижоатлиларгина қарши тура олади. Албатта, жасур ва қўрқмас кишилар кенг феъл, босиқ, мустаҳкам ишончли, бағрикенг бўлади. Қўрқоқ эса беҳуда хавфсираш, ваҳима, алғов-далғов тушлар қиличи билан ҳар куни ўзини бир неча марта ўлдиради.
 Агар сиз хотиржам ҳаётни хоҳласангиз, ишларга шижоат ва бардош билан юзланинг. Ўзига ишонмайдиганлар сизни ҳиссиётларга солмасин. Улар макр-ҳийла қилган ишларга сиқилиб юиманг. Ҳодисаларга нисбатан қаттиқ, муаммоларга нисбатан шиддатли ва бўронларга нисбатан кучли бўлинг. Заиф қалбли кишиларга Аллоҳнинг раҳми келсин. Кунлар уларни неча бор ларзага солиб, безовта қилади. "Уларни одамлардан ва мушриклардан ҳам ҳаётга (яшашга) ҳирс қўйганроқ ҳолда топасиз" (Бақара сураси, 96-оят).
 Аммо ана шундай заифликни рад этувчилар Аллоҳдан бўладиган ёрдам ва Унинг ваъдаларига қатъий ишонч узрадирлар. "Уларга хотиржамлик туширди..." (Фатҳ сураси, 18-оят).

"Ўкинма" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР