Тавсия қиламиз

"КИШ - КИШ"  (йиғлатувчи воқеа)

Мақолалар access_time28-ноябрь 2018, 13:27

Фазилатли аёл ушбу  воқеани сўзлаб берди: - Мазам бўлмаганлиги боис…

Биласизми:Ҳайвон номлари билан аталган суралар?

Биласизми access_time25-июль 2017, 10:19

Ҳайвон номлари билан аталган суралар 1.  Бақара 2.  Анъом 3.  Наҳл…

Моддий тараққиётми ё маънавий таназзул?

Мақолалар access_time16-март 2017, 22:35

Азизлар, кундан-кунга тараққий этиб, қулайлашиб, яхшиланиб бориш –…

Интернетдан зарар эмас, фойда олайлик! (албатта ўқинг!)

access_time29-январ 2018, 12:44 visibility907

Интернет орқали тарқалаётган яна бир мудҳиш оғу борки, бу моддий эмас, маънавий заҳардир. Аввалги суҳбатларимизда айтилганидек, глобаллашув замонида ҳудудлар эмас, қалблар забт қилинмоқда. Ҳарбий юришлардан кўра фикрий хуружлар орқали ғаразли мақсадларга тезроқ ва кенгроқ эришилмоқда. Айниқса, бугунги кунда ёшларимизнинг онгини заҳарлаш, улар орасида турли бузғунчи фикрларни, сирти ялтироқ, аммо ботини фасодга тўлган ғояларни тарқатиш учун интернетда кўплаб саҳифалар, ижтимоий тармоқларда турли каналлар, матнлар, овозли ва тасвирли лавҳалар жойлаштирилмоқда. Бу иш кенг кўламда, аниқ режа асосида, мақсадли равишда олиб бориляпти, тарқатилаётган маълумотлар юқори сифатли, тиниқ тасвирли қилиб тайёрланган, ичига оят-ҳадислардан далил-исботлар тўлдирилган, кўрган одамнинг эътиборини тортадиган қилиб ишланган. Шунинг учун ёшларимиз, фарзандларимизнинг ана шундай маънавий оғуларни очиб ўқиши, эшитиши ёки кўришининг олдини олишимиз, назоратни кучайтиришимиз керак. Ёшларимиз уларнинг фарқига бормай, тўғри-нотўғрилигини билиб-билмай кўчириб олиб, компьютерларда ёки телефонларида олиб юриши, таниш-билишларига улашиши мумкин. Бундай ҳолатлар кўп учраяпти, оқибатда турли кўнгилсиз ҳолатлар юзага келяпти. 
Шунинг учун тавсиямиз шуки, ёшларимиз динимизнинг таълимотини албатта ўргансин, диний илм олсин, аммо фақат расмий манбалардан, юртимизда фаолият кўрсатиб турган жомеъ масжидларнинг интернет-саҳифаларидан олсин. Алҳамдулиллаҳ, бундай маърифий саҳифаларимиз, каналларимиз, анча кўпайиб қолди, уларга кираётган мухлисларнинг, доимий ўқиб бораётган азизларимизнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Давлатимиз, диний идорамиз ёшларда тўғри дунёқарашни шакллантириш учун бу борадаги фаолиятни янада кенгайтиришни талаб қиляпти. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, бугунги кунда интернет воситасида туфайли исталган масжиддаги, исталган имом-хатибнинг маърузаларини уйда ўтириб эшитиш, илм ўрганиш, маърифат ҳосил қилиш имконияти бор. Интернетда имом-хатибларимизнинг жума мавъизалари, суҳбатлари, савол-жавоблари бериб бориляпти, саҳифаларимизда, каналларимизда жума мавъизаларининг ҳам матни, ҳам овози, ҳам тасвири бериб бориляпти. Эркакларимиз жума куни истаган жоме масжидига бориб, мавъиза тинглаши мумкин. Аммо аёлларимизни ушбу маърузалардан, илм-маърифатдан маҳрум қилиб қўймайлик, улар одатда уй-рўзғор ишлари билан, фарзанд тарбияси банд бўлишади. Ёшларимиз илмга чанқоқ, техникага уста, ана шу маълумотларни бемалол кўчириб олиб, ўзи эшитсин, ота-онасига, дўстларига улашсин, марҳамат! 
Аммо, Аллоҳ асрасин, норасмий манбалардан, шубҳали саҳифалардан, эгаси кимлиги, мақсади номаълум каналлардан ҳар хил маълумотлар ёзиб олинса, тарқатилса ёки телефонда олиб юрилса, ёшларимиз тажрибасизлик, диний саводсизлик туфайли улардаги бузғунчи фикрлардан, радикал ғоялардан таъсирланиб қолиши мумкин.   Бундай ҳолатларнинг охири жиноят билан тугаб, қанча ёшларимиз қамоқ жазосига ҳукм қилинаётганини оммавий ахборот воситаларидан эшитиб, кўриб турибмиз.

Ёшларимизга тушунтирайлик, ўргатайликки, диний-маърифий маърузаларни ўқиш, эшитиш ва кўриш мумкин, марҳамат, аммо расмий масжидларимизнинг, диний идорамиз томонидан расман тайинланган имом-хатибларимизнинг маърузасини эшитишсин. Алҳамдулиллаҳ, Ватанимиз аввал ҳам буюк алломалар юрти бўлган, бугунги кунда ҳам пайғамбарларнинг вориси бўлган уламоларимиз кўп, ёшларимиз, аёлларимиз ана шуларнинг, устозларимизнинг маърузаларини, ваъз-иршодларини тинглашсин. Аммо хорижга чиқиб олиб, тузлиғига тупураётган, уламоларимизнинг шаънига нолойиқ сўз айтаётган, ўз Ватанининг обрўсига лой чаплаётган кимсаларнинг дийдиёсини эшитишмасин, уларга қулоқ солишмасин. Илгари оила бошлиғи фарзандининг кундалик дафтарини текшириб турар эди. Бугунги кунда эса фарзандимизнинг телефонларини, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ҳам текшириб туриш вожиб бўлиб қоляпти.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР