Тавсия қиламиз

"МЎЪЖИЗА" ЁКИ СМС ФИТНАСИ

Мақолалар access_time19-июнь, 13:49

«...агар бу хабарни бешта одамга юборсангиз мўъжиза содир бўлади.»…

«ҲАСАНБОЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time20-июнь 2017, 19:45

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом…

ДУО ҲАҚИДА

Мақолалар access_time6-октябрь, 13:25

 Аввало дуонинг маъносини билиб олайлик. Араб тилида «дуо»…

Бу гуноҳ кичикми ёки каттами?

access_time5-феврал, 18:34 visibility514

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Ҳакимул уммат, Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтадилар:
Одамлар, жудаям иштиёқ ила, фалон гуноҳ кичик гуноҳми ёки катта гуноҳми? деб сўрайдилар.
Сўрашдан мақсад шу бўладики, агар кичик гуноҳ бўлса, у ҳолда қилиб оламиз, агар улкан гуноҳ бўлса, у ҳолда уни қилишга қалбда қўрқув ва хавф сезилади. 
Ҳазрат айтар эдиларки, кичик ва катта гуноҳларнинг мисоли, худди бир учқун ва бир катта чўғ кабидир. Хеч қачон сиз, оловнинг бир кичкина учқунини сандиқда сақлайдиган ва бу бор йўғи бир кичкина учқун деб ўйлайдиган бирор кимсани кўрмагансиз. Бирор ақлли инсон бундай қилмайди. Чунки, сандиқда сақлагандан кейин у оловга айланади ва сандиқда қанча нарса бўлса, хаммасини ёндириб юборади ва сандиқни ҳам ёндириб юборади. Эҳтимол, у бутун уйни ҳам ёндириб юборар. Гуноҳнинг ҳолати ҳам айнан шундайдир. Хоҳ гуноҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, у оловнинг учқунидир. Агар сиз ўз ихтиёрингиз ила бир гуноҳ қилсангиз, эхтимол у бир гуноҳ сизнинг бутун ҳаётингиз бойлигини кул қилиб юборар. Шунинг учун, хеч қачон бу кичик гуноҳми ёки катта гуноҳми, деган ўйга тушманг. Балки, бу гуноҳми ёки гуноҳ эмасми? Бу ишга рухсатми ёки рухсат эмасми? Аллоҳ таъоло бу ишдан манъ қилганми ёки манъ қилмаганми? шунга қаранг. Қачонки, ундан Аллоҳ таъоло манъ қилгани маълум бўлса, у ҳолда Аллоҳ таъолонинг ҳузурида жавобгарлик ҳиссини пайдо қилганча, бу гуноҳни қилиб, мен Аллоҳ таъолога қандай рўбарў бўламан деб ўйланг. Қачонки, инсоннинг қалбида гуноҳга чорлов пайдо бўлса, ўша пайт Аллоҳ таъолонинг ҳузурида туришни қалбда ўйласин ва шу орқали гуноҳни тарк қилсин.
(“Ислаҳий хутбаат” китобидан. 8-жилд, 150-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси.)
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР