Тавсия қиламиз

ҲАЛОЛЛИК ЙЎЛИ

Мақолалар access_time3-август 2017, 14:17

2012 йилнинг декабр ойида Испаниянинг Наварра вилоятида енгил атлетика бўйича…

Respublika «Kitob bayrami»ning tantanali ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi

Мақолалар access_time26-май 2017, 16:16

Bugun 25 may kuni soat 11.00dan Toshkent shahri va viloyatlar markazlarida…

Рўзанинг тарбиявий аҳамияти.

Мақолалар access_time29-май, 02:41

Рўзанинг арконларини ҳаммамиз яхши биламиз, бу – саҳардан то шомгача…

Маккорлик билан мўмай даромад топиб юрганлар...Ҳалол стандартни ҳар бир соҳага жорий қилиш керак

access_time6-феврал, 16:42 visibility1782

бугунги кунимиздаги воқеликдан, бугунги шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда қарайдиан бўлсак, тадбиркорлик инсондан зийракликни, уддабуронликни, сабр-тоқат ва билим-маҳоратни талаб қилади. Агар инсон мана шу иқтидорни ҳалоллик томонга қаратса, ҳалол ризқ топади, пешона тери билан топган ризқини хотиржам ва осуда ейди, қиёмат куни ҳам бунинг ҳисоб-китоби осон бўлади.  
Агар бу сифатлар ҳаром йўлга бурилса, бунинг акси бўлади. Ҳаром йўллар билан ҳам жуда катта даромадлар топиш, чўнтакни қаппайтириш мумкин. Баъзилар ҳаром йўл билан бойлик орттириш йўлида шундай устомонлик қиладики, ҳайрон қоласиз. Аммо улар ўйлаб топадиган бундай айёрона йўллар шариатнинг бирорта ҳукмига – на тижорат, на савдо-сотиқ қоидаларига тўғри келади. Инсон ақли бовар қилмайдиган маккорлик билан мўмай даромад топиб юрганлар қанча…  Аммо уламоларимиз бу йўлларнинг барчасига оид ҳукмларни батафсил баён қилиб қўйишган.  
Ҳалол ризқ топиш учун инсонга илм керак бўлади. Илм шу жойда ҳам ўз ўрнига эга. Агар илм бўлмаса, инсон ўзи билмаган ҳолда ҳаром еб юрган бўлиши мумкин. Ҳалол ризқ топиш, луқмани покиза сақлаш учун бириинчи ўринда тақво керак. Тақво бўлмаса, одамларни алдаб, ҳаром еб юрган бўлиши мумкин.  
Алҳамдулиллаҳ, бу борада ҳам юртимизда катта ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси «ҳалол» стандартини қабул қилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Стандартлаштиришга мутасадди расмий ташкилотларимиз халқимизнинг луқмасини поклаш, покиза ризқ есин, халқ истеъмол қилаётган нарса сифатли, тоза, яроқли, зарарсиз, ҳалол бўлсин деган мақсадда халқаро миқёсдаги «ҳалол» стандартини қабул қилиш ва уни жорий қилиш устида иш олиб боришяпти, унинг андозаларига мувофиқ бўлиш, уларнинг талабларига жавоб беришга ҳаракат қилишяпти. Ҳалол стандартини жорий қилиш осон иш эмас. Жуда кўплаб мусулмон мамлакатлар бу андозани жорий қилган, ғайримуслим давлатлар ҳам мусулмонлар билан бўладиган муносабатларда шу стандартга риоя қиладилар. Бироқ бу анчагина мураккаб нарса. Ҳалоллик осон эмас, чунки бунинг ўзига хос нозик ва қатъий шартлари, талаблари бор. Чунки бу нарса инсоннинг ичига кирадиган, унинг жисмини ўстирадиган, қон ҳосил қиладиган озуқадир. Қон ҳаром озуқадан ҳосил бўладиган бўлса, унинг ўзи ҳам, у етиб борган барча аъзои баданимиз ҳам ҳаром бўлади. Аллоҳ асрасин! Ҳаромдан озиқланган жасад эса, ҳадиси шарифда айтилганидек, дўзахга ўтин бўлишдан бошқа нарсага ярамайди. Ҳалол жорий қилинмаса, одамлар ҳаром-харишниг фарқига бормай қўйса, тақво бўлмаса, бунинг оқибати дунёда ниҳоятда аянчли, охиратда эса ниҳоятда даҳшатли бўлади, азизлар.  
Бугунги кунда айнан ана шу тақво бўлмагани учун одамлар пул топаман деб, бировнинг ҳаққидан қўрқмай қўйишяпти ёки бировнинг ҳаққини емаяпманку деб, одамларга зарар келтирадиган нарсаларни олиб келиб сотиб тирикчилик қилишяпти. Биргина тиббиёт воситаларини, дори-дармонларни олайлик. Ана шундай нозик соҳада қаллоблик бўлиши бир тасаввур қилиб кўринг! Инсон соғлиги учун муҳтож бўлиб турган воситаларни қалбакилаштираётган кимсани бир кўз олдингизга келтириб кўринг. Бу одам яна мусулмончиликни даъво қилади. Лекин билиб туриб, ҳаммани алдаб туриб, яроқсиз дорини олиб чиқиб, халққа сотишяпти. Биз бу одамни ким деб аташимиз мумкин? Авом халқ эса уларга ишониб, арзон экан деб, хурсанд бўлиб, ўзи ёки яқинлари тузалиб кетармикан деб, уларни сотиб олади ва ўша сохта, яроқсиз нарсани ўзи ичади, боласига ичиради.  
Ана шундай маҳсулотнинг сохта, яроқсиз эканини билиш учун нима қилиш керак? Ҳалол стандарт керак, уни ҳар бир соҳага жорий қилиш керак. Бунинг учун эса маҳсулотнинг таркибини, сифатини аниқлайдиган замонавий асбоб-ускуналар, қимматбаҳо махсус лабораториялар керак бўлади, шу соҳанинг етук мутахассислари керак бўлади. Масалан, дўконнинг пештахтасига ёғи 45 фоизлик қаймоқ қўйилди. Биз бунинг ҳақиқатдан ҳам ёрлиқда кўрсатилган сифат ва таркибдаги тоза қаймоқ эканини қаердан биламиз? Ахир одамларнинг қуруқ гапига ишониш қийин бўлиб қолди. Буни ўша лабораторияларда текшириб, таркибини, ёғининг миқдорини аниқлайди. Ёзилганига тўғри келса, сотувга рухсат берилади. Акс ҳолда, масалан, ёғлилиги 18 фоиз нарсани 45 фоиз деб, одамлардан пул oлаётган бўлса, унинг савдосига рухсат берилмайди ва бошқа тегишли чоралар кўрилади. 
Бундай хайрли ислоҳотлар фақат озиқ-овқат ёки дори-дармон эмас, балки барча турдаги маҳсулотларга ҳам тааллуқлидир. Масалан, чет элдан баъзи кийим-кечаклар олиб келиняптики, уни кийган боланинг баданига тошма тошиб кетяпти, аллергия ҳосил қиляпти. Демак, бунинг учун ҳам аниқлаш, текшириш керак, асбоб-ускуна, технология ҳамда малакали мутахассис керак. Яқинда биз «Ўзстандарт» ташкилотида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан шахсан танишиб чиқдик. Таҳсинга сазовор ишлар қилишяпти, яқинда хориждан мутахассисларни олиб келиб, ўз ходимлари учун ҳам, дин вакиллари ва имом-хатиблар учун ҳам малака ошириш курсалари ўтказиш режалаштириляпти. Бу ишлар амалга ошса, ҳар бир соҳада, халқ истеъмол қиладиган ҳар бир маҳсулотда ҳалол-ҳаромни ажратиб берадиган имкониятлар юзага келади. Айниқса, кушхоналарга, мол ва парранда сўйиладиган жойларга қўйилган махсус шаръий талаблар борлиги барчамизга маълум. Масалан, ҳозирги кунда бутун дунёда товуқ сўйилаётганда типирчиламаслиги учун маълум кучланишдаги электр токи берилар экан. Бироқ бу шариатимизнинг аҳкомларига зиддир. Аммо товуқ ҳаддан ортиқ типирчиласа, қони қочиши, гўштининг сифати пасайиши мумкин экан. Демак, бу ишни токсиз бажаришнинг ечимини топиш керак экан. Ҳозирча бундай ечимлар бизга кириб келмаган. Демак, ҳалол стандартига жавоб бериши учун парранда шариатга мувофиқ тарзда сўйилишини йўлга қўйиш талаб қилинади. Кўриниб турибдики, нафақат парранда, балки қорамол ва бошқа чорвачилик ҳайвонларини сўйиш ва аҳолини гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш борасида жуда катта ишлар амалга оширилиши керак экан. Сўйилаётган ва аҳолига етказиб берилаётган гўштга ҳалол стандартининг шаҳодатномасини олиш учун жуда кўп шарт ва талабларга риоя қилиш керак. Бу ёқда ҳали мева-чева, сабзавот ва бошқа маҳсулотлар ҳам бор. Хуллас, инсон истеъмол қиладиган ҳар бир маҳсулот ўзининг сифати ва таркибига жиҳатида шариатимизнинг барча талабларига тўлик жавоб бера олиши давлат сиёсати мақомига кўтарилиб, Ислом дунёсида жорий қилинган талаблар даражасига етказиш борасида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.  
Тиббиёт соҳасида ҳам анчагина муаммоларимиз бор. Қон таҳлили керак бўлиб қолса, турли лабораторияларда турлича натижа чиқиб қоляпти. Бунинг ҳам сабаби юқоридагидек, ягона стандарт йўқлигига бориб тақалади. Ҳалол стандартда бу ҳам кўзда тутилган. Дори-дармон, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳоказоларда ҳам худди шу тартиб йўлга қўйилиши лозим экан. 
Алҳамдулиллаҳ, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида бизни энг хурсанд қилган хабарлардан бири мана шудир, биродарлар. Бу стандарт ишга тушиб, жорий бўлиши учун бу соҳага Аллоҳдан қўрқадиган, фидойи, ватанпарвар кадрлар керак. Азизлар, бу соҳада ўзи фойда кўрмаса ҳам, халқимнинг ҳалқуми тоза бўлсин, луқмаси ҳалол бўлсин деб ишлаётган инсонларнинг ҳаққига алоҳида дуо қилишингизни сўраган бўлардим. Икки ҳафта муқаддам «Ўзстандарт» раҳбарияти барча меҳнат жамоасини тўплаб, учрашув ташкил қилиб беришди, улар билан ҳалол-ҳаром мавзусида суҳбат қурдик. Бу ташкилотнинг зиммасида халқнинг ишончини қозонишдек улкан масъулият турибди, азизлар. Бир маҳсулотни текшириб, «Бу нарса ҳалол, хотиржам истеъмол қилаверинг» дейиш ниҳоятда оғир масъулият. Иншааллоҳ, бу стандарт юртимизда тўлиқ жорий бўлса, луқмамиз ҳалол бўлса, ёшларнинг тарбияси борасида жуда катта самарасини ўз кўзимиз билан кўрамиз, биродарлар. Зеро, ҳаромадан озиқланган одамнинг дуоси қабул бўлмайди, унинг тарбияси ҳам бузуқ бўлади. Фарзандларимизнинг тарбияси гўзал бўлсин десак, биринчи ўринда уларга ҳалол едиришимиз керак. Бунинг учун бизга илм керак, тақво керак ва албатта, давлат томонидан қўллаб-қувватланган «Ҳалол» стандарти жорий бўлиши керак экан. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бу ишларга бош-қош бўлаётган, бу ислоҳотларни амалга ошираётган давлатимиз раҳбарига, у кишининг аъзоларига, барча раҳбарларимизнинг ҳақларига тавфиқлар тилаб қоламиз.

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@mehrobuz

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР