Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ :РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Биласизми access_time16-июнь 2017, 00:11

  Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб…

СИНОВ ВА ИМТИҲОНЛАР ҲАР КИМНИНГ БОШИДА БОР

Мақолалар access_time11-август 2017, 17:13

Азизлар, мавзу бошида аввало «ғам-ташвиш», «хафалик»,…

Бугун Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламни таваллуд топган кунлари. Кўпроқ салавот айтинглар!

Мақолалар access_time21-ноябрь, 18:56

​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари…

Зийраклик соддаликни инкор қилмайди, балки ғафлатда қолмасликни англатади. 

access_time7-феврал, 15:22 visibility618

Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ билан Рум подшосининг музокараси.
(Таъсирли воқеа)

Азизлар, мусулмон одам табиатан оқкўнгил, содда бўлади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар. Содда одам тез алданади, чунки ҳаммани ўзидек кўради. Уни алдаган ҳийлакор «Алдадим, фойда қилдим» деб ўйлаши мумкин, аммо содданинг ёри Аллоҳ таолодир. Яхши гумон қилган, кўнгли тўғри бўлган содданинг ортида унинг муҳофазачиси Аллоҳ таолодир. Шунинг учун охир-оқибат содда алданмаган бўлиб чиқади, алдаган муғомбирнинг ўзи алданган бўлиб чиқади. Аллоҳ таолонинг иродаси шундай – адолат доим ғолиб бўлади, ҳақ ботилдан устун келади. Соддалик – бизнинг фитратимиз, аммо ҳозирги кунда мусулмон одам зийрак бўлиши керак. Зийраклик соддаликни инкор қилмайди, балки ғафлатда қолмасликни англатади.  
Сўзимизнинг якунида муҳташам тарихимизда улуғ зотлардан бири билан бўлиб ўтган бир воқеани келтириб ўтамиз.  
Ҳижрий 371 йилда Ироқ ҳокими алломалардан бири Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳни Рум подшосининг ҳузурига музокара қилиш учун Қустантинияга (ҳозирги Истамбулга) элчи қилиб юборади. Подшоҳ Абу Бакр Боқилоний ҳазратларини мот қилиш учун ҳузурига кириладиган эшикни фақат энгашиб кирса бўладиган даражада пастак қилиб қурдирган экан. Бундай суратда кирган одам беихтиёр подшоҳга таъзим қилиб кирган бўлиб қолар эди. Подшоҳ шу йўл билан мусулмон элчисини ўзига таъзим қилдирмоқчи бўлган экан. Аммо зийрак инсон бўлган Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ вазиятни тушуниб, эшикдан орқа томонлари билан кириб келдилар. Буни кўрган подшоҳ элчининг ниҳоятда зийрак инсон эканини тушунди. Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ киргач, аввал подшоҳнинг ўнг томонидан турган роҳиблар билан кўришиб, уларнинг оила, бола-чақаларининг аҳволини сўрай бошладилар. Подшоҳнинг жаҳли чиқиб, «Сен билмайсанми, ахир роҳиблар оила қурмайди, уларнинг бола-чақаси бўлмайди!» деди. Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ подшоҳга қараб, «Ахир сизлар ҳатто Роббимизнинг ҳам ўғли бор дейсизлар, мен роҳибларингизнинг бола-чақаси бор десам нима бўпти?» дедилар ва шу тариқа насронийлар Ийсо алайҳиссаломни худонинг ўғли дейишларига гўзал раддия бердилар. Подшоҳ мулзам бўлиб, нима дейиши билмай қолди. Сўнг жазавага тушиб, ифк воқеасига ишора қилиб, «Унда Оиша ҳақида нима дейсан?» деди. Аммо Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳнинг жавоблари подшоҳни ҳам, унинг аъёнларини ҳам яна мот қилди. У зот: «Марям ҳақида нима десам, Оиша ҳақида ҳам шуни дейман. Икковларига ҳам туҳмат бўлган. Оиша турмушга чиқди, аммо фарзанд кўрмади. Марям эса турмушга чиқмади, аммо фарзанд кўрди. Аслида туҳматга қайси бири лойиқроқ эди? Лекин биз мусулмонлар икковларини ҳам поклаймиз», дедилар. Яна бир марта мот бўлган подшоҳ сўнгги имкониятни ишга солиб, «Пайғамбарларинг уруш қиладими? Ғолиб бўладими? Мағлуб ҳам бўладими?» деб сўради. Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар: «Ҳа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уруш қилганлар. Ғолиб ҳам бўлганлар, мағлуб ҳам бўлганлар». Подшоҳ баралла овоз билан сўради: «Пайғамбар ҳам мағлуб бўладими?». Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳнинг жавоби яна уларни мулзам қилиб қўйди: «Илоҳ хочга михланганидан кейин, Пайғамбар мағлуб бўлмайдими?».  
Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ шу тариқа уларнинг барчасини мағлуб қилиб, қароргоҳдан чиқиб кетдилар. 
Азизлар, бугун ҳам мусулмонлар ана шундай зийрак, ҳозиржавоб, ҳикматли бўлишлари лозим. Зийрак бўлмасак, оқил, уддабурон бўлмасак, ғайридинлар эмас, ичимиздан чиқиб турган зоҳири мусулмон, аммо ботини мунофиқ кимсалар душманлик қилишяпти. Биз насроний ёки яҳудий эмас, мусулмонларнинг ўзи билан муроса қилиб олсак ҳам, уларнинг иддаоларига муносиб жавоб бера олсак ҳам катта гап бўлиб турибди.  
Аллоҳ таоло барчамизга инсофу тавфиқ ато айласин! 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР