Тавсия қиламиз

Имом Молик билан Абу Ҳанифаданнинг мунозаралари соф, самимий, чинакам исломий бўлган

Мақолалар access_time28-март, 22:24

      Имом Молик Абу Ҳанифадан 13 ёш кичик бўлганлар,…

ЗИНО

Мақолалар access_time11-июль 2017, 19:40

Зино инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Иффатли бўлиш кишига…

Жоду қилинган одам ёхуд қош қўяман деб кўз чиқараётган аёллар.

Мақолалар access_time9-январ, 14:12

Жамиятимизда кенг тарқаб кeтган, иймонимизга хатари катта бўлган нарсалардан…

Аёлнинг эри зиммасидаги  ҳаққи.

access_time13-феврал, 15:13 visibility667

Аёлини ҳар қандай ҳолатда, ҳатто хиёнат устида ушлаб олиб ҳам, «Иккита болам бор, нима қилай, кечираман-да» деб туришни нима деб таърифлаш мумкин?

Аёлнинг эри зиммасидаги иккинчи ҳаққи – маҳр ҳаққидир. Аллоҳ таоло Қурони Каримда аёлларга маҳрларни ҳадя қилиб, яъни чин кўнгилдан, мамнуният билан беришни буюради.  
Ҳанафий мазҳабида никоҳ ўқилаётган пайтда маҳрни кейинроқ бериш шарти билан тайин қилиб қўйиш ҳам мумкин. Агар маҳр тайин қилинмаган бўлса, «маҳри мисл» берилади. Эр-хотин бирга яшагандан кейин ҳали маҳр берилмаганлиги аниқланса, маҳр мисл, яъни ўша даврда, ўша юртда, ўша сифатдаги аёлларга бериш урф бўлган ўртача маҳр миқдори берилади.  
Эр-хотин бир-бирининг озорини кўтариши, бунга сабр қила олиши керак. Бири ғазабланганда, жаҳли чиққанда иккинчиси мулойим бўлиши, саҳву хатоларини кечириши керак. Бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдир.  
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳдан кўра оиласига меҳрибонроқ одамни кўрмадим», деганлар. Бу саҳоба доим у зотнинг ёнларида юриб, оилавий муносабатларини кузатиб, шундай хулосага келганлар.  
Навбатдаги ҳақ – эркак аёлини қизғаниши, унинг ор-номусини сақлашидир. Эркак киши шариат чегараларининг бузилишига олиб борадиган ҳеч бир ҳолатга бепарво бўлмаслиги лозим. Аммо ёмон гумон билан ортиқча рашк қилиб юбориш, пойлоқчилик қилиб, жосусликка ўтиб кетиш керак эмас, бу нозик масалада ҳаддан ошиш керак эмас. Пайғамбар алайҳиссалом бундай қайтарганлар.  
Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак кишига аёлини хиёнатда гумон қилиб, кечқурун бирдан бостириб кириб келишдан қайтарганлар».  
Шунинг учун биз рашк нималигини яхши тушуниб олишимиз лозим. Рашк – бу ҳар бир ориятли инсонда бўлиши шарт бўлган сифатдир. Рашк қилмаслик ўта оғир нуқсондир. Буни шариатимизда даюслик дейилади, бу балодан Аллоҳ асрасин. Бироқ рашкнинг ҳам меъёри бор бўлиб, бу меъёр ёмон гумондан иборат. Рашк қилмаган, қизғанмаган эркакда ҳам, рашк қилинмаган, қизғанилмаган аёлда ҳам яхшилик йўқ. Рашк қилинган аёл шу билан ҳурмат топади, ҳимояланган бўлади. Эри йўқ аёл ҳар қанча тақводор бўлмасин, бошқалар томонидан унга таъма бўлади, ҳирс бўлади, биродарлар. Аёл эрга тегса, бир кишининг никоҳида бўлса, мана шу таъмадан, ҳирсдан ҳимояланган бўлади. Шунинг учун эрнинг даражаси аёл ҳузурида баланддир.  
Бугунги кундаги энг катта офатлардан бири эркакларда даюсликнинг кўпайиб бораётганлигидир. Даюслик – аёлини қизғанмасликдир. Аёлини ҳар қандай ҳолатда, ҳатто хиёнат устида ушлаб олиб ҳам, «Иккита болам бор, нима қилай, кечираман-да» деб туришни нима деб таърифлаш мумкин? Эл-юртга шарманда бўлган аёл билан яна қандай қилиб яшаш мумкин? Аллоҳ асрасин. Йигит кишида ҳамият бўлмаса, аёлда шарму ҳаё бўлмаса, жамиятимиз диндан узоқ жамиятларга ўхшаб қолади. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР