Тавсия қиламиз

Нубувват муҳри ҳақида келган ривоятлар

Мақолалар access_time20-сентябр 2020, 19:25

Нубувват муҳри ҳақида келган ривоятлар Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи…

Мени йиғлатган иборалар...Ота ким?

Мақолалар access_time22-июнь 2019, 11:06

Магистр  талабаларига бир савол  берилди. "Ота ким?"…

#Биласизми; ШИФО ОЯТЛАРИ 

Биласизми access_time21-сентябр 2017, 14:40

 "Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади.…

Яҳудий олимнинг исломга кириши

access_time15-феврал 2018, 15:35 visibility1300

“Яҳудий миллатига мансуб америкалик эмбриолог олим Роб Гиллхам Қуръони карим оятлари билан танишганидан сўнг Исломни қабул қилди. Маълум бўлишича Қуръони каримдаги ажрашган аёллар уч ҳайз муддати ичида идда сақлаши тўғрисидаги масалалар Альберт Эйнштейн номидаги институтда фаолият олиб бораётган олимнинг эътиборини ўзига тортган. Унинг олиб борган тадқиқотларига кўра, аёл кишининг организми эркаклар хромосома “из”ларидан халос бўлиши учун айнан шу муддат керак бўлар экан”, — дея хабар беради араб оммавий ахборот воситалари.

Миср миллий марказининг медицина бўйича профессори Абдулбосит Саъиднинг айтишича, Гиллхамнинг тадқиқотларига кўра аёллар жинсий алоқадан сўнг бир ой мобайнида эркаклар “из”идан фақат 25-30 фоизгагина тозаланар экан. Тўлиқ тозаланиш учун Қуръони каримда айтилганидек, тўрт ой вақт кетаркан.

Мазкур кашфиёт Қуръони каримнинг илоҳий китоб эканига яна бир бор кучли ҳужжат бўлди.

Аввалига АҚШдаги мусулмонлар истиқомат қиладиган жойларда, сўнгра мусулмонлар яшамайдиган жойларда ўз тадқиқотларини олиб борган Гиллхамнинг аниқлашича, мусулмон аёллардан фарқли ўлароқ, бошқа аёллар ўз таналарида бир нечта эркакларнинг хромосомаларига эга эканлар. Ҳатто у ўзининг аёлини ҳам текшириб, унда учта эркакнинг “изи” борлигини кўради. Бу эса унинг зино қилганидан дарак эди. Гиллхам ўзининг учта фарзандидан фақат биттасига ота эканини ҳам аниқлайди. Ўшанда эмбриолог олим “муслималар дунёда энг покиза аёллар экан”, деган хулосага келади.

“Хислатли ҳикматлар шарҳи”
китобидан олинди.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР