Тавсия қиламиз

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ АРАФАСИ “МИРЗА ЮСУФ” (БОДОМЗОР) ЖОМЕ МАСЖИДИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ

Мақолалар access_time22-май 2017, 17:16

Халқимизда азалдан маҳаллаларда, гузарларда, корхоналар, қўйингки барча…

ҚАЛБИ ҚАТТИҚ САВДОГАР

Мақолалар access_time5-август 2017, 12:27

Қалбининг қаттиқлиги билан машҳур бўлган савдогар бор эди. У ҳар йили бир…

Ер юзидаги энг бахтли одам – Сизсиз

Мақолалар access_time31-июль 2017, 12:31

Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни…

Совчилик устига совчилик қилиш ҳаромдир.

access_time3-апрел 2017, 14:41 visibility552

Бир одам совчилик қилиб турган аёлга уларнинг музокараси битмагунича совчи қўйиш мумкин эмас. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадиси шарифлар ворид бўлган.  
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бирортангиз бировнинг савдоси устига савдо қилмасин, биродарининг совчилиги устига унинг изнисиз совчи қўймасин», дедилар».  
Имом Муслим ривоят қилган. 

Бировнинг савдосига, совчилигига аралашиш, халақит бериш одамларнинг орасини бузадиган энг ёмон иллат ҳисобланади. Икки киши савдолашиб турса, орага суқилиб, «Мен бундан кўпроқ бераман» деб, савдони бузиш, молни унга сотишга мажбурлаш мумкин эмас. Худди шунингдек, совчи келиб турган хонадонга то аввалги совчига жавоб бўлмагунча, ора очиқ қилинмагунча совчи юбориш ҳам мумкин эмас. Айни пайтда, совчиларни навбат билан қабул қилиб, танлов ихтиёрини кенгайтириш ҳам мумкин эмас. Аввал битта совчи келиши керак, унга узил-кесил жавоб берилгандан кейингина иккинчи совчига эшик очилади. Ҳамма совчиларга бирданига эшик очилмайди. Бунинг фарқига боришимиз керак. Эрталабдан кечгача совчи кутиб ўтиравериш, совчиларни навбатга тизиб қўйиб, бирма-бир қабул қилиб ўтиравериш мумкин эмас. Олдин бир совчи келади, мақсад изҳор қилинади, томонлар бир-бирини ўрганади, суриштиради ва ҳоказо. Бирор сабаб билан рад қилиниб, совчиларга жавоб берилгандан кейингина, биринчи совчи қайтиб кетгандан кейингина иккинчи совчининг киришга ҳаққи бўлади. Акс ҳолда орага суқилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.  
Совчиликнинг ана шундай шаръий қонун-қоидалари бор. Афсуски, бу каби муҳим илмлардан ғофиллик оқибатида бизда совчилик қоидалари бузилиб кетди.  
 

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР