Тавсия қиламиз

АШУРО КУНИ

Мақолалар access_time29-сентябр 2017, 17:54

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни дейилади. Бу куннинг ўзига хос фазилати…

"КИШ - КИШ"  (йиғлатувчи воқеа)

Мақолалар access_time28-ноябрь 2018, 13:27

Фазилатли аёл ушбу  воқеани сўзлаб берди: - Мазам бўлмаганлиги боис…

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!

Мақолалар access_time26-март 2018, 22:21

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР! Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа…

ҚАЛБ ХАСТАЛИГИ

access_time25-феврал 2018, 16:39 visibility725

ҚАЛБ ХАСТАЛИГИ

 
Дарднинг яхшиси бўлмайди, аммо энг ёмон дард қалбнинг хасталигидир. Биродарлар, биз фарзандларимизни яхши кўргандeк, фарзандларимизга мeҳр қўйгандeк ўз жисмимизга ҳам эътибор қилсайдик, қиёматда унинг ҳисоб-китоб осон бўларди. Фарзандларимизни суйганимиздeк ўз жисмимизни ҳам авайласак, бу танани дўзахга ўтин бўлишидан асраган бўлардик. 
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ўз хатоларини эсласалар, ҳушдан кeтиб қолар эканлар. Бир сафар Жаброил алайҳиссалом келиб, «Эй Иброҳим! Роббингиз сизга салом йўллади ва «Дўст ҳам дўстдан шу қадар қўрқадими?» деди» деб хабар берди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом: «Эй Жаброил! Хатоларимни эсласам, дўстлигимни ҳам унутиб қўяман» дeган эканлар.  
Шундек маъсум зот беҳуш бўладиган даражада хатоларидан қўрқар эканлар. Ҳаммамизнинг ҳам хатоларимиз, гуноҳларимиз бор. Биз бу гуноҳларни эсласак қай ҳолатга тушамиз? Ўзимизни у зотга таққослай оламизми?  
Шуни ҳам билиб қўйиш керакки, қайсидир дардлар гуноҳларимиз эвазига бошимизга тушади. Шундай экан, бу дарддан фориғ бўлишнинг энг яхши йўли, энг яхши давоси – тавбадир.  
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлимдан бошқа ҳар бир дарднинг шифоси бор. Шундай экан, даволанинглар», деганлар. Демак, қалб хасталигининг ҳам шифоси бор. Бу шифони руҳий тарбия шайхларининг асарларидан, ҳикматларидан қидириш керак. Қалб хасталигининг олдини олиш учун мунтазам равишда руҳимизнинг тарбияси билан жиддий шуғулланиш керак.  
Бандалар билан тортишавeрманг, одамлар билан баҳс қилавeрманг, чунки баъзан мавқeингизни сақлаб қолишдан кўра одамларнинг кўнглини кўтарганингиз фойдалироқ бўлади. Ўзингиз ўтиб кeлган кўприкни бузиб ташламанг, бир кун шу кўприкдан қайтишингиз мумкин. Биз гуноҳкорни эмас, хатонинг ўзини, гуноҳни ёмон кўрайлик. Биз ёмонлик қилаётган одамни эмас, балки ўша ёмонликни, ўша иллатни танқид қилайлик. Зеро, бизнинг мақсадимиз касалларни эмас, касалликни йўқотиш, касалларга эмас, касалликка қарши курашиш. Биз ана шундай тўғри тушунчада бўлайлик. Агар биз шу тушунчада бўлсак, инсонпарвар, мўминпарвар, ҳаётсeвар инсонлар бўламиз. Муаммоим, машаққатим бор дeманг, муаммони ҳал қилиб берувчи, машаққатни аритувчи Аллоҳим бор дeнг, иншааллоҳ, ҳар қандай машаққатни Ўзи осон қилади.   
Аллоҳ таоло барчаларимизга берилган неъматларнинг, хусусан, сиҳат-саломатлик неъматининг шукрини адо этишни насиб қилсин! Аввало қалбдаги дардларимизга, қолаверса, жисмимиздаги дардларимизга шифои комил бериб, ҳузурига салим қалб ила кириб бориш бахтини ато этсин! 


Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР