Тавсия қиламиз

ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТЛАРИ

Мақолалар access_time21-апрел 2018, 18:07

Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган,…

Исломий бағрикенглик....

Мақолалар access_time22-ноябрь 2017, 09:57

Cалб юришидаги шафқатсиз қирғинбаротлар........ Исломий бағрикенглик....…

Ўйин кулги ақлни юксалтирадиган нарса эмас.

Мақолалар access_time28-сентябр 2017, 13:50

Машойихлар айтадиларки, жамиятнинг аъзолари юксалмаса, халқ юксалмаса, жамият…

ЁШ БОЛАГА ҲАЗИЛ ҚИЛИШ

access_time26-феврал 2018, 12:18 visibility1731

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга: "Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр?" дедилар".
 Шарҳ: "Нуғайр" сўзи "нуғор"нинг кичрайтирилган шакли бўлиб, у тумшуғи қизил, чумчуққа ўхшаган қушдир. Абу Умайрнинг шундай қушчаси бўлиб, уни ўйнаб юрарди. Бир куни у ўлиб қолибди. Шунда Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Умайрга шу гапни айтибдилар.
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб ўтирган болани овутиш, унинг кўнглини кўтариш учун ана шундай ҳазил қилиб, унга хурсанд бўладиган гапларни айтишга ҳаракат қилганлар.
 Ушбу ҳадисдан катталар, олим одамлар, раҳбар кишилар болаларга ҳам ҳазил-мутойиба қилиб, уларнинг кўнглини кўтаришлари салобатларига зид нарса эмаслигини, балки лозим ва лобуд ишлардан эканини билиб оламиз.
  Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ёки Ҳусайн розияллоҳу анҳумони қўлларидан ушлаб, оёқларини ўз оёқларининг устига қўйиб: "Юқорига чиқ" дедилар".
 Шарҳ: Одий одамлар тажрибасида кўп кузатиладиган бу ҳолат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳам кузатилган экан. 
  Саҳобаи киромлар ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичик ёшдаги набиралари Ҳасан ёки Ҳусайн розияллоҳу анҳумо билан ўйнаганларини кўришган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилишни ўзларига муносиб эмас, деган фикрда бўлмаган эканлар.
 Барча мўмин-мусулмонлар бу борада ҳам у зотдан ўрнак олишлари лозимдир.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР