Тавсия қиламиз

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ВА ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО ОНАМИЗНИНГ ЎРТАЛАРИДАГИ ЎЗАРО БУЮК МУҲАББАТ

Мақолалар access_time17-декабр 2017, 12:59

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД  СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ВА ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ…

ИСТИҚЛОЛИНГ МУБОРАК, АЗИЗ ВАТАНИМ!

Мақолалар access_time31-август 2017, 11:13

ИСТИҚЛОЛИНГ МУБОРАК, АЗИЗ ВАТАНИМ! Инсон ўз тарихини ўзи яратади, дейдилар.…

Кўкат барги сабаб мусулмон бўлди. (ибратли воқеа)

Мақолалар access_time29-май 2018, 02:45

Хожа Абу Ҳафс Кабир (раҳматуллоҳи алайҳ) илмда комиллик даражасига етди.…

Имоми Аъзам ва тақво

access_time4-апрел 2017, 18:06 visibility2765

Мазҳаббошимиз тақво борасида барча мусулмонларга ўрнак бўла оладиган ҳаёт кечирганлар. Имомимиз тижорат билан шуғулланар эдилар. У кишининг тижоратдаги ҳалолликлари тарихда достон бўлиб қолган. Бу ҳақда замондошлари – дўстлари ҳам, душманлари ҳам ёзиб қолдирганлар.

Имоми Аъзам бир тожир шериклари билан бошқа юртга мол юборибдилар. Мол икки хил навли бўлиб, бири сифатли, иккинчи хили сифатсизроқ экан. Имомимиз шерикларига молни икки хил нархда, яхшисини қимматроқ, ёмонини арзонроқ сотасан, деб тайинлабдилар. Лекин мол етказилган юртда шу нарса тақчил бўлганлигидан, молнинг ҳаммаси бир хил – қиммат нархда сотилиб кетибди. У киши 30 минг кумуш тангалик савдо қилиб Куфага қайтибди. Шунда имоми Аъзам шерикларидан: “Икки хил навли молни икки хил нархда сотдингми?” деб сўрабдилар. У киши йўқ, одамлар ўша қиммат нархга ҳам рози бўлиб сотиб олавердилар, деб жавоб берибди. Шунда имомнинг дили оғриб, ўша 30 минг танга Аллоҳ йўлида садақа бўлсин, дебдилар. “Лекин мен бу садақадан савоб умид қилишга Аллоҳдан ҳаё қиламан, одамларни алдаб савдо қилибсиз, шунинг учун энди орамиздаги шерикчилик ҳам битди”, деб 15 йиллик шерикларидан ҳам воз кечган эканлар. Бировнинг ҳаққидан қўрқиш, яъни Аллоҳдан қўрқиш имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳда шу даража қувватли экан.

Каналга уланиш учун қўйидаги линкни босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР