Тавсия қиламиз

ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА 

Мақолалар access_time25-август 2017, 11:04

Бу одоблар ўн бешта:  1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан…

Совчилик масаласи

Мақолалар access_time28-октябрь 2017, 13:32

Совчиликни умр савдоси дейдилар. Савдода эса молнинг айбини айтиб сотиш…

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло собиқ шўро даврида ҳам Ўзининг динини сақлади. 

Мақолалар access_time30-январ, 18:04

  Энг ашаддий даҳрийлик зуғуми даврида ҳам хонадонларда диний таълимлар…

Мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг давомчиси Озодлик радиосининг жанозаси ўқилди

access_time9-март, 20:46 visibility7768

Раддия
Бу баёнотни беришга мажбур бўлдик. Бермасак бўлмайди, чунки ўтган жумада айтган гапларимиздан бери интернетдаги ижтимоий тармоқларда бу мавзу қайнаяпти. Бу гаплар тўғри айтилган эди, тўғри гаплар эди, у ерда муҳаббатнинг софлиги ҳақида, турмуш ўртоғига ҳатто хаёлда ҳам хиёнат қилиш мумкин эмаслиги ҳақида айтилган эди. “Мўмин-мусулмон одам жисмоний хиёнат у ёқда турсин, ҳатто хаёлда ҳам хиёнат қилмайди” деган маънодаги гап эди.
Бу гапни давом эттиришдан аввал мен сизларга шонли тарихимиздан бир лавҳани кўз олдингизга келтириб қўймоқчиман. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қўшин билан ғазотдан қайтаётган эдилар. Қўшин йўлда кетаётиб, бирон жойда тўхтаб, тунаб қолса, эртаси куни қўшин жўнаб кетгач, ўша ерда қолиб кетган нарсаларни йиғиштириб кетишга бир одам масъул бўларди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Қўшин бир жойда тунади. Одатда Пайғамбар алайҳиссалом сафарга жўнашдан олдин аёллари ўртасида қуръа ташлаб, кимга тушса, ўша онамиз у зотга ҳамроҳ бўлардилар. Бу сафарда қуръа Оиша онамизга тушган эди. У пайтларда бугунги кундагидек таҳоратхоналар бўлмаган, шунинг учун аёллар узоқроқ жойга чиқишарди. Оиша онамизўзларига ҳамроҳ аёллар билан кечаси халога чиқиб келсалар, тақинчоқлари тушиб қолибди. Қайтиб бориб, ўша тақинчоқни излабдилар. Излаб-излаб, топа олмай, қайтиб келсалар, қўшин жўнаб кетибди. У пайтда аёллар туянинг устига ўрнатилган тахтиравон – ҳавдажда юришарди. Карвон тўхтаганда ҳавдажни ерга олиб қўйишар, йўлга отланганда яна туяга ортишар эди. Оиша онамизнининг жуссалари кичик бўлгани учун, ҳавдажларини кўтарган саҳобалар унинг бўшлигини сезишмабди. Ичкарида ўтирибдилар деб ўйлаб, ҳавдажни кўтариб, туягаўрнатиб, жўнаб кетаверишибди. Оиша онамиз ёлғиз қолиб кетибдилар ва «Менинг йўқлигимни билишса, қайтиб келиб излаб юришмасин» деб, карвон тўхтаган жойда қимирламай ўтириб, кутибдилар. Ўша пайтда карвондан қолиб кетган нарсаларни йиғиштириб юришга масъул бўлган саҳоба келиб, Оиша онамизни кўриб қолибдилар. «Субҳаналлоҳ» дебдилар, нима бўлганини дарҳол тушунибдилар. Индамасдан, туяни олиб келиб, Оиша онамизнинг ёнларига чўктирибдилар. У кишини туяга миндириб, ўзлариетаклаб, карвоннинг ортидан Мадинага кириб бордилар.
Мадинада мунофиқлар кўп эди. Уларнинг раиси Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул деган кимса эди. У туя етаклаб келаётган саҳобани кўриб, «Бу Оиша эмасми?Бегона эркак билан кечаси нима қилиб юрибди?» деди. Ана шундан кейин туҳматлар бошланди. Бу туҳматлар Ислом тарихида Ифқ воқеаси деб аталади. Нур сурасининг тафсирида бу воқеанинг батафсилбаёни келган. Воқеа қандай бўлган, аслида нима бўлган, кимлар туҳмат қилган, кимлар бу гуноҳдан сақланиб қолган, мусулмонлар бу вазиятда қандай аҳволга тушишган, охири нима билан тугаган – ҳаммаси ёзилган. Мўмин-мусулмонлар бундан яхши хабардор. Ўзимиз ҳам тафсирдан дарс берганимизда бу сурани ҳар сафар такрорлаб оламиз. Лекин бандалигимга бориб, кечаги туҳматлардан сиқилибқолганимда, шу сурани такрор ўқиб, таскин топдим.Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўшанда аёлларининг шаънига отилаётган туҳматлардан сиқилиб қолганлар.Ваҳоланки, ҳақиқатни билардилар, лекин у зот ҳаминсон, у зот ҳам банда. Аллоҳнинг ҳикмати билан шу синовга дуч келиб, сиқилиб қолганлар, ҳатто Оиша онамиз билан яхши кўришмай қолганлар. Оиша онамиз бир ой йиғлаб, Аллоҳ таолога дуо қилганлар. Ниҳоят, Аллоҳ таоло бир неча оятлар нозил қилиб,Оиша онамизнинг поклигини, мунофиқларнинг эса туҳматчи эканини очиқлаб берган. Шунда оналари«Эй Оиша, Расулуллоҳ келдилар, сени оқлаб, оятнозил бўлибди, Расулуллоҳни очиқ чеҳра билан кутиб ол» десалар, аёл кишининг нози бўлар экан-да, «Мени Расулуллоҳ оқламадилар, мени Аллоҳ оқлади. Мен Аллоҳга ҳамд айтаман» деб, ўзларича бироз аразқилганлар.
       Бу воқеага қарийб ўн беш аср бўляпти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам боқий дунёга интиқол қилдилар. Саҳобалар ҳам, Оиша онамиз ҳам вафот қилдилар. Мунофиқлар ҳам, ўша Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салуллар ҳам ўлиб кетишди. Замонлар ўзгарди,исмлар ўзгарди, лекин ўша қуёш, ўша осмон, ўша ер,ўша ой, ўша Ислом, ўша инсон турибди, биродарлар.Ҳозир ўша саҳобаларнинг бугунги авлоди бўлган мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ворислари бўлган аҳли илмлар бор. Аммо афсуслар бўлсинки, ўша Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг давомчиси бўлган мунофиқлар ҳамбор. Шахслар бошқа, воситалар бошқа, лекин ўша ҳолат такрорланяпти, туҳматлар, ифқлар ҳанузгачабўляпти.
Мунофиқлар ҳар доим энг нозик, энг оғриқли нуқтани излашади. Уларнинг мунофиқлиги ҳам шунда аслида. Улар бир инсонни жисмонан ёки руҳан йўқ қилмоқчи бўлса, унинг оиласи орқали зарба беришади. Ифк воқеасида мунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига ҳужумқилишди. Бир ўйлаб кўрайлик, Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламдек зотнинг покдомон аёлларини зинода айблаш мумкинми? Бу туҳмат бир-икки марта эмас, нақ бир ой давом этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотнинг юрагини бир ой давомида сиқишди. Фитнанинг кучини қарангки, ҳаммага маслаҳатгўй бўлган Абу Бакр розияллоҳуанҳудек зот ҳам қизлари ҳақидаги бу туҳматга ҳеч биргап айта олмай қолдилар. Оиша розияллоҳу анҳонинг оналари эса қизларини юпатишга бир оғиз гап топа олмай қолдилар. Бечора онанинг топган гапи«Кундошлик аёлнинг бошига бундай нарсалар кўптушиб туради, қизим» дейиш бўлди, холос.
       Шукрки, Аллоҳ таоло мазлумни золимларга зор қилиб қўймайди. Аллоҳ таоло ҳақиқатни Ўзи юзагачиқарди. Бир ойдан кейин туҳматчилар, мунофиқлармаълум бўлди.
Энди масаланинг иккинчи томонига эътибор берайлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қадар оғир гуноҳга қўл урган мунофиқларга қандай чора кўрдилар? Ҳеч қандай!
Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг бир жиянлари бор эди, жуда камбағал эди. У зот ўша жиянларига ёрдам бериб, кам-кўстини таъминлаб юрардилар. Ўша бечора билиб-билмай ифкчиларга қўшилиб қолди.Қизлари шаънига туҳмат қилганларга қўшилибқолгани учун «Аллоҳга қасамки, энди бу жиянимгаҳеч қандай ёрдам бермайман», дедилар. Бироқ, силаи раҳмни узиш мумкин эмас экан. Бу қасамнинг нотўғри бўлгани ҳақида ҳам оят нозил бўлди. АбуБакр розияллоҳу анҳу тавба қилиб, энди унга икки карра ёрдам қиламан, моддий таъминотни икки карра кўпайтираман деб, ўзларини ислоҳ қилиб олдилар.
        Ифк воқеаси жуда катта фитна бўлди. Бир томондан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари, у зотнинг шаънлари, мусулмонларнинг, Исломнинг шаъни. Бир томонда эса бир ҳовуч мунофиқлар. Лекин ўртада ҳам одамларбор эди. Бу одамлар ҳақиқатни билмай туриб, қуруқ гап-сўзларга, шов-шувга аралашиб, ўзининг фикриниайтиб, муносабатини билдириб, у ёки бу томонга мойил бўлишди. Бугун ҳам ана шундай одамлар борэкан. Уларнинг дарди ҳақиқат эмас, миш-миш, рейтинг, «лайк» экан. Улар мунофиқларнинг сўзини айтаётганини, мунофиқларни қўллаб-қувватлаганини билишмас экан.
Биродарлар, мен очиқ-ойдин айтаман, кечаги гапларни тарқатаётган «озодлик» радиоси ўшаАбдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бошчилигидагимунофиқларнинг невара авлоди экан. «Озодлик»радиоси мунофиқлар радиоси экан, чунки бу радионинг ўзбекча хизмати ҳеч қачон Ўзбекистоннинг манфаатига хизмат қилгани йўқ. Унинг иши фақатиғво чиқариш, ғавғо чиқариш, Ўзбекистон ичидагиҳолатни бузиш экан. Мен бу «озодлик» чиқарганмақолани ўқидим. Журналист одам аслида холис ёзиши керак, қўлига қалам тутиб, бу йўлни танлаганодам холис бўлиши керак. Булар эса мени душман сифатида кўриб, мақола ёзяпти. Уларнинг ишиниқаранг, сарлавҳани бузиб, халқни ғазабиникелтирадиган, халқни бизга қарши қайрайдиган сарлавҳа қўйибди. Ҳолбуки ўша маърузада сарлавҳадаги гап айтилмаган: «Турк сериалларидагиактёрларга ошиқ бўлган ўзбек оналаридан гейлартуғилади» дейилмаган. Мен айнан «ўзбек оналари»демаганман, балки умуман дунёдаги ҳолатни айтибмисол келтирганман.
Булар ҳатто бир соҳа «мутахассиси»нинг фикриниҳам келтиришибди, номини айтмасдан. Бу киши «Ундай бўлиши мумкин эмас, илмий мантиққа тўғрикелмаяпти» дебди. Уларнинг «илмий» мантиғигабизни Аллоҳ таоло яратган деган таълимот ҳам тўғрикелмайди, чунки бу «илмий мантиқ» ҳозиргача одаммаймундан тарқаган деб юрибди, дунё бир кучлипортлашдан пайдо бўлиб қолган деб юрибди. Биз эса бутун борлиқни ҳам, ундаги барча мавжудотни ҳам, инсонни ҳам Аллоҳ яратди деймиз. Инсониятни маймуннинг авлодлари деб юрганлар илмий мантиқни қаердан билсин?
        «Аввал гинекологияга аралашган имом энди генетикага аралашяпти» дейишибди. Билмаган нарсасини гапирадиганлар билиб қўйсинки, мен айнан психогенетика фанини ўқиб-ўрганяпман, бусоҳада ўзимга яраша илмим бор, маълум маънода бу соҳанинг мутахассисиман. Ўша ўқиб-ўрганларимни таҳлил қилиб, уларни оят-ҳадислар билан солиштириб, хулосаларимни сизларга ҳаволақиляпман. Бировнинг гапини кўр-кўрона, сўраб-суриштирмай айтмаяпман, балки илмий равишда ўрганиб, тадқиқ ва таҳқиқларнинг хулосасиниайтяпман. Бир мусулмон сифатида, шу Ватаннинг фарзанди сифатида халқимизнинг эртасини,Ватанимизнинг келажагини ўйлаб айтяпман. Шунинг учун бу борада мунофиқлар отадиган туҳмат тошларини табиий ҳол деб биламан.
Бу мунофиқлар Пайғамбар алайҳиссаломни нималар дейишмади? Сеҳргар дейишди, мажнундейишди, зурриёди йўқ дейишди. Ҳар қандай гапдан қайтишмади. Бугун ҳам худди ўшаларнинг давомчиси,ўша мунофиқлар, ўша мушрикларнинг давомчилари худди ўша гаплар билан туҳмат қилишяпти.
«Озодлик» радиоси эшитиб қўйсинки, сизларбугунги кунда шу Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг давомчиларисиз. Бугунги аҳволингиз ҳам, эртагаборар жойларингиз ҳам маълум. Мен учун булар ўлган. Мен бир масжидда имомман, халқнинг яхши-ёмон кунида хизматдаман, никоҳ ўқийман, жаноза ўқийман. Мана, «озодлик»нинг ҳам жанозасини ўқидим. Тўрт марта «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!» деб, жаноза ўқибқўйдим. Бундайларга, уларнинг гумашталарига парвойим йўқ.
Менинг ўз вазифам бор, мақсадим бор. Бу йўлдақаршиликлар бўлишини ҳам биламан. Менинг мақсадим шу Ватанга, шу халққа, шу динга хизмат қилиш. Бу байроқни Аллоҳ йўлида кўтарибчиққанмиз. Отам раҳматлик: «Бу йўлда қаршилик кўпбўлади. Бу суннатдир. Бу нарса бизнинг авлодга Расулуллоҳдан суннат», дер эдилар. Бунақанги тазйиқларни ёшлигимдан кўриб катта бўлганман,буни кимлар қилаётганлигини ҳам яхши биламан.
Фақат мени ачинтираётган нарса шуки, улародамларни чалғитишяпти, беҳуда нарса билан бандқилиб қўйишяпти. Одатда илмга тегишли, маърифатга тегишли бир мавзу чиқса, муҳокама бўлса, нари борса100-200 та одам ўқийди. Кечаги гапларга эса 2000 дан«лайк» қўйибди. Буни кўриб, хориждаги эмас,ўзимиздаги баъзилар ҳам ҳовлиқиб қоляпти.Қарасаки, халқ «озодлик»ни қўлламаяпти. Булар кеча янада қўполроқ сарлавҳа билан, турли расмлар билан янги гаплар чиқаришди.
        Алҳамдулиллаҳ, халқимиз закий халқ, ким ҳақ,ким ноҳақлигини дарров тушунади. Лекин шундай бўлса ҳам, софдил, оқкўнгил, содда биродарларимизни огоҳлантириб қўймоқчиманки, бу фитналарга учишмасин. Иложи бўлса, бу “озодлик” ваунга ўхшаганларнинг сайтига кириб, улар ёқаётганоловга ўтин ташламайлик, биродарлар. Улар айтаётган гапларни қанчалик муҳокама қилсак, коммент ёзсак, “лайк” боссак, улар шунча семиради,шунча хурсанд бўлади. Бунинг ўрнига бошқа,фойдали иш билан банд бўлишни таклиф қилганбўлардим.
Тарафимизни оламан деб қанча одамлар уларбилан овора бўляпти, асаблари бузиляпти. Ўша биродарларимизга айтмоқчиманки, буларнинг кимлиги маълум, улар билан вақтингизни бекорга сарфламанг. Ит ҳуради, карвон ўтади. Булар вовуллаб-вовуллаб қолаверади, акиллаб-акиллаб қолаверади.Чунки “озодлик” шу иши учун пул олади. Ўзбекистоннинг тинчини кўра олмаганлар бирор гап уйғонсин, тинч-хотиржам ҳаёт бузилиб турсин деб“озодлик” ва шунга ўхшаганларни пул билан таъминлайди. Бу «озодлик»нинг кимлар билан шерик бўлишини яхши биламан, лекин айта олмайман. Бу мақола буюртма асосида бўлганини, бу ерда асосий эътибор шахсга қаратилганини сизларга эслатибўтмоқчиман. Шунинг учун азиз оналаримизга,аёлларимизга айтаманки, бизнинг кечаги жумадаги мавъизамиз аёлларга отилган тош эмас, бу фақат аёлларнинг танқиди эмас. Биз у ерда эркакларни ҳамзикр қилганмиз. Бу гапларни умумий ҳолатдан келибчиқиб айтганмиз. Шунинг учун бу мунофиқларнинг алдовига учиб қолмасликни тавсия қилган бўлардим.Баъзи аёлларимиз бу фитнага алданиб, бизни нотўғри тушуниб, баъзи гапларни ёзишяпти. Хотиржам бўлинг, у ерда сизлар айтаётган гап-сўз мутлақо бўлмаган. Холис бўлсангиз, менинг маърузамни тўлиқ эшитинг, шунда тушуниб оласиз.
        Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бумунофиқларга қандай муомала қилганлар? Оиша онамиздек покиза инсонга туҳмат қилган Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ўлганда, унинг мусулмон ўғли,саҳоба ўғли Расулуллоҳга одам юбориб, “Бир кийимингизни, баданингизга тегиб турганкийимингизни берсангиз, отамнинг жасадини шунга ўрай, шоядки азоби енгилроқ бўлса” деб илтимос қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳечиккиланмасдан, кийимларини бериб юборганлар. Жанозасига хабар келганда эса Расулуллоҳ алайҳиссалом борганлар. Ўзларига бир умр душманлик қилган, мушриклардан ҳам қаттиқроқдушман бўлганларнинг каттаси – мунофиқларнинг раисининг жанозасига борганлар. Шунинг учун Умаррозияллоҳу анҳу йўлларини тўсиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, нима қиляпсиз? Бу мунофиқ-ку? Ахир у ундай деган эди, бундай деган эди», деганлар. Бўлмаса ҳазрати Умардек зот Расулуллоҳнинг йўлларини тўсармиди?! Шунда Пайғамбар алайҳиссалом «Эй Умар, нари тур, йўлимни тўсма. Менга унингжанозасини ўқиш-ўқимасликда ихтиёр берилди. Мен унинг жанозасини ўқишни танладим», деганлар.
Эсласангиз, ўтган жумада бир гапни айтган эдим,жуда фойдали гап эди. «Ҳаққингиз бор, талашинг,талаб қилинг. Лекин фазлингиз ҳам бор, кечиб юборинг. Шунда бу муаммони охиратга олиббормайсиз», деган гап эди. Расулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васаллам ҳам бу мунофиққа марҳаматкўрсатдилар, мунофиқлар раисининг жанозасиниўқидилар. Шу суннатга амал қилиб, мен ҳам“озодлик”нинг жанозасини ўқидим. Мана шу ишдақатнашган ҳамма мунофиқларнинг жанозасиниўқидим.
        Биродарлар, келинг, бундай арзимас нарсаларга чалғимайлик, фитнадан эҳтиёт бўлайлик. Иншааллоҳ карим, бизнинг йўлимиз маълум, келажагимизпорлоқ. Юртимизда сўнгги йил ичида маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар Аллоҳнингжуда катта марҳамати. Исломпарвар, халқпарвар давлат раҳбари, у кишининг бугун олиб бораётган сиёсатлари – Аллоҳнинг бизга берган марҳамати.Аллоҳ бу хайрли ишларни шу инсоннинг қалбига соляпти, ҳар куни бир хушхабар, бир янгилик,орзуингизда бор, аммо хаёлингизда йўқ лойиҳаларамалга ошяпти. Иншааллоҳ карим, бу каби хайрли ишлар кетма-кет чиқиб, бизни хурсанд қиляпти.
Аммо буни кўролмаётганлар кўп, ўшалар чекка-чеккаларда юриб, мана шундай фитналар уюштиришяпти. Бу ёққа кела олмайди, чунки қилғилиги кўп. Лекин бизни кўролмайди. Шунинг учун бошқалар берган пул билан кун кечириб, шубилан бола-чақасини боқиб, Ўзбекистон ҳалқининг тинчлигини бузишга ҳаракат қилишяпти. Ваҳоланки,журналист холис бўлиши керак эди. Булар ёзган гаплар эса душманлик кайфиятида ёзилган мақола эди. Бу биринчиси эмас. Бу “озодлик” ва унгаўхшаганларнинг бизни шахсимизга бўлаётган учинчи ҳужуми, биродарлар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг замонларида ҳам мунофиқларнинг ўзининг калласига бирон нима келмас эди, уларга мушриклар ўргатишар эди. Бу мунофиқларнинг ҳам ўргатувчилари бор.Афсуски, ичимизда юриб, ўзимизда туриб, буларга ақл ўргатувчи гуруҳлар ҳам бор. Кимлигини яшириб, бировларнинг номидан ёки йўқ одамнинг номидан саҳифа очиб олиб, ўша ердан туриб ёзишяпти. Бу саҳифалар бир шахсники эмас, бир хизматники, биргуруҳники. Мақсадлари эса маълум. Ижтимоий фикрни билишнинг шунақа усуллари бор, аммо менбуни сизларга очиқ-ойдин айтиб бера олмайман.Шунинг оқибатида бу фитнага учган баъзи бир нашрлар, ҳатто ўзимизда юриб, бизга биродарлик изҳор қилиб юрган ахборот порталлари ҳам бироз ҳовлиқиб, “озодлик”ни қўллаб, мақола чиқаришибди.Бир оғиз гапимиздан кейин эса узр сўрашиб,мақолаларини олишди. Бу мақолани ёзган кимса эса бизнинг ҳамшаҳримиз экан, кейин билсак,“озодлик”нинг гумаштаси экан. Барчаларига Аллоҳ кифоя қилсин!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР