Тавсия қиламиз

ОДАМЛАРНИНГ ОЗОРЛАРИГА САБР ҚИЛГАН КИШИ

Мақолалар access_time23-феврал, 17:53

Ибн Умардан ривоят қилинади:  "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:…

Мени йиғлатган  иборалар...

Мақолалар access_time3-феврал, 14:12

Магистр  талабаларига бир савол  берилди. "Ота ким?"…

Тафриқанинг диний ва дунёвий зарарлари

Мақолалар access_time29-август, 14:34

Имом Тeрмизий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: «Пайғамбар…

ДАВЛАТ МУЛКИНИ АСРАШ ҲАМ ОЛИЙ ФАЗИЛАТДИР

access_time14-март, 00:17 visibility350

ДАВЛАТ МУЛКИНИ АСРАШ ҲАМ ОЛИЙ ФАЗИЛАТДИР

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалик даврларида бир алломаи киром у кишиникига меҳмон бўлиб келибдилар. Қоронғи намозшомликда Ҳазрат Умар шам ёруғида бир нима ёзиб ўтирган эканлар. Меҳмон салом бериб кириши билан ёниб турган шамни ўчирибдилару ўша заҳоти иккинчи шамни ёқиб қўйибдилар. Бу ҳолдан меҳмон ҳайрон бўлиб сўрабди: «Тақсир, бошқа шамни ёқишингизга боис нима? Бунда ҳам бирор ҳикмат борми?» Шунда у киши: «Албатта бор, мен давлат иши билан банд эдим, зеро, шам ҳам давлатники эди. Энди менинг азиз меҳмоним бўласиз, шунинг учун ўзимга тегишли шамни ёқдим», деган эканлар. Қиссадан ҳисса шуки, азалдан тежамкорлик, исрофга йўл қўймаслик, давлат мулкини асраш ҳам олий фазилатдир. 
Шу ўринда биз билан бир асрда яшаётган бир Ватандошимиз ҳаётида бўлиб ўтган бир воқеа ёдимга келди:
Эшиқ тақиллади. Мўмин ака уйда эди, ўзи қарай қолди: «Ким у?»
– Cветданмиз, окахон, – жавоб қилди келган одам. – Электр ҳисоблагичларни текшириб юргандик, кирсам бўладими?
– Марҳамат, – эшикни очиб «светчи»ни ичкарига таклиф қилди Мўмин ака.
– Хў-ўп, қани кўрайлик-чи... Эҳ-ҳе, окагинам, свет анча-мунча ёзиб қўйибди-ю! Оз эмас-кўп эмас, нақ саккиз юз эллик минг сўм!
– Ҳа, энди, ўзингизга маълум, баҳорга энди чиқдик. Қиш бўйи уй яхши исимади. Болаларни ўйлаб, электр печ ишлатишга мажбур бўлдик. Ўшанда жонимизга оро кирган светнинг ҳақини бажонидил тўлаймиз, саккиз юз эллик минг бўлса, саккиз юз эллик минг сўм-да.
– Манга қаранг, ока, хоҳласангиз, битта осон варианти бор – келишамиз!
– Қандай қилиб?
– Жуда осон. Ман ҳисоблагични орқага айлантириб, икки юз минг сўмлик ёзган қилиб бераман, эвазига манга яна ўшанча берасиз, тамом! Харажатиз тенг ярмига камаяди. Хўш, розимисиз?
Мўмин ака ҳайрон бўлиб йигитга қаради. Унинг нигоҳида ҳайратдан кўра кўпроқ нафрат намоён эди.
– Менга қаранг, укам, кўринишингиздан яхши одамга ўхшайсиз, гапираётган гапингиз сизга ярашмайди. Ахир бу ҳақ, ҳақ бўлганда ҳам давлатники. Давлатнинг ҳақи етимникидан ҳам ёмон, деган ҳикмат бор. Қолаверса, мен пул бераётган бўлсам, ўзим ишлатган электр ҳақини тўлаяпман.
– Э, қўйсайиз-чи бунақа китобий гапларни, давлат сиз бераётган пул билан бойиб кетмайди, бермасайиз, камбағал бўлиб қолмайди.
– Унисини билмадиму, лекин ҳар бир киши ўз вазифасини сидқидилдан бажариб, ҳаромдан ҳазар қилса, албатта бундан жамият ва давлат фойда кўриши аён.
– Бўпти-бўпти, сизга енгиллик бўлсин десам, насиҳат қиласиз. Манга деса, бир миллион тўламайсизми! Яхшиликни билмаган одам экансиз...
– Ўв виждонсиз, харомхўр, – қизишиб кетди Мўмин ака. – Ҳозироқ даф бўл уйимдан, сенга куни қолган электр идорасининг шўри қурсин! Бундан кўра кўчада тиланчилик қилсанг, болаларингга ҳалолроқ ризқ олиб кирардинг.
«Светчи» зипиллаганча ўзини кўчага урди...
– Кимга бақирдингиз, дадаси, – деди ичкарига киргач аёли.
– Ҳеч кимга, – жавоб берди Мўмин ака. – Бир ўғри мушук кирган экан, ҳайдаб юбордим, шу холос...
 Мазкур ривоят ва ҳаётий воқеа боис давлат ва шахсий манфаатга, табиат неъматларига муносабат ҳақида ўйлаб қолдим.

Манбалар асосида МУҲАММАД Баҳодир тайёрлади

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР