Тавсия қиламиз

ВАТАНГА БЎЛГАН МУҲАББАТ

Мақолалар access_time13-январ 2017, 16:27

Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз,…

ЗАКОТ ҚАНДАЙ ИБОДАТ?

Мақолалар access_time12-июнь 2017, 18:28

"Закот" сўзи луғатда "поклик" ва "ўсиш" деган…

БИЗ ЁШЛАР АҚИДАПАРАСТ ОҚИМЛАРГА ҚАРШИМИЗ

Мақолалар access_time16-май 2017, 17:10

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота боболаримизнинг…

САБР

access_time14-март 2018, 22:53 visibility1345

САБР

    Сабр  қилсанг  ёмон  дўст  яхши  бўлади.  Сабр  инсоннинг кўнглини  кенгайтиради.  Тунда  ойнинг  сабр  қилиши  уни ойдинлатади.  Атиргулнинг  тиканга  сабр  этиши  уни  муаттар бўйли  қилади.  Шернинг  қон-у  терга  сабр  қилиши  уни бўталоқларга  тўйдиради.  Пайғамбарларнинг  мункир  (инкор этувчи)ларга  сабр  қилиши  уларни  Аллоҳнинг  хосларига айлантиради,  соҳибқирон  қилади.  Кимда  яхши  бир  либос кўрсанг билки, уни сабр ва ҳаракат билан қўлга киритгандир. Кимни оч, яланғоч кўрсанг бу ҳали сабрсизлигига далилдир. Ким  ҳайиқиб,  азоблар  ичида  ўртанса,  албатта,  ёмон  кишига шерик бўлгандир. Агар сабр қилсанг, ҳамроҳингта таҳаммул ва вафо  кўрсатсанг  севганингдан  айрилмас,  бошингга  муштлаб ўтирмас  эдинг.  Асал  ва  сут  аралашиб  кетганидек,  Аллоҳнинг табиатига  эргашсайдинг:  “Мен  ботганларни  ёқтирмайман”  дер, карвондан адашган йўловчидек йўл устида ёлғиз қолмас эдинг. Сабрсизлик  туфайли  Аллоҳдан  бошқасига  дўст  бўлдингми, яхшиликдан бенасибсан, дарддасан. Суҳбатинг соф олтин бўлса, қандай  қилиб  уни  хоинга  омонат  қолдирасан?  Аллоҳ  билан бирга  бўл,  унинг  одатларига  одатлангин-у  омонатинг  зое бўлмаслигига  ишончинг  комил  бўлсин.  Феъл-атворларни яратганнинг  феълига  эргаш,  Пайғамбарларнинг  ахлоқини гўзаллаштирган  Аллоҳнинг  ахлоқини  ўзлаштир.  Унга  қўзичоқ берсанг, сенга сурув эҳсон этади. Ҳар сифат-у камолга етказувчи Аллоҳдир.

Жалолиддин Румий.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР