Тавсия қиламиз

Salmon al-Forsiy

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 10:45

Salmon al-Forsiy        Salmon al-Forsiy mutlaq…

Улул азм пайғамбарларнинг бешинчилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Мақолалар access_time21-май 2017, 14:56

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихларини, сийратларини…

Шаъбон ойи фазилатлари

Мақолалар access_time10-май 2017, 18:37

Фазилатли ойлардан бири шаъбонда қилинган хайрли амалларнинг ажри жуда улуғдир.…

«Сунний маданият маркази» вакиллари юртимизга ташриф буюришди

access_time16-март, 23:32 visibility492

«Сунний маданият маркази» вакиллари юртимизга ташриф буюришди

Кеча 15 март куни Ҳиндистоннинг Керала штатида жойлашган «Сунний маданият маркази» раҳбари доктор Мухаммад Абдулҳаким Азҳарий бошчилигида бир гуруҳ зиёратчилар ташриф буюришди. Ташриф мобайнида меҳмонлар Самарқандда бўлиб, у ердаги Имом Бухорий, Қусам ибн Аббос, Имом Мотурудий, Шоҳи Зинда, Мирзо Улуғбек расадхонаси, “Регистон” ансамблини ва
бир қанча зиёратгоҳ ва қадамжоларни зиёрат қилишди. Самарқанд вокзалида 
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу уларни Бухорога кузатиб қўйдилар. Устоз Ўзбекистон мусулмонлари идораси топшириғига биноан Самарқандда жума намозини ўқиб бериш учун қолдилар. Меҳмонлар зиёрати давом этади... 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу  2018 йил  16-март  куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд  вилояти вакиллиги    “Имоми Аъзам” жоме масжидида меҳмон бўлдилар ва масжид аҳлини муборак жума куни билан табриклаб, "Ислом - Тинчлик ва тотувлик дини" мавзусида маъруза қилдилар. Шундан сўнг жума намозига азон айтилгач, устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу жума намозини ўқиб бердилар ва намоздан сўнг Самарқанд вилоятида олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.

mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР