Тавсия қиламиз

ШВЕЙЦАРИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ДОКТОРИ ИБРАҲИМ КАРИМНИНГ БУЮК КАШФИЁТИ

Мақолалар access_time22-май, 17:45

Биогеометрия соҳасидаги бу фанни ривожлантирувчи патентларни ишлаб чиққан…

ЁМҒИРДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИНГ!

Мақолалар access_time6-май, 21:45

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз осмондан барокатли сув (ёмғир)…

Рамазон ойини

Янгиликлар access_time25-май, 14:07

Кириб келаётган Рамазон  ойини @mehrobuz канали билан бирга ўтказинг!…

Биринчи тугмани нотўғри қадасанг, кейингиларини тўғри қадай олмайсан

access_time4-апрел, 18:24 visibility800

Яқинда пойтахтимиз бош имом-хатиби бир мажлисда янги оилаларнинг 40 фоиз қисми ажрашиб кетаётганини айтдилар. Демак, Тошкент шаҳри бўйича мингта никоҳ ўқилса, 400 таси ажрашяпти экан. Бу жуда катта мусибат. Бу жуда юқори кўрсаткич. Бу муаммонинг сабабларини кўриб чиқсак, биз ишни бошидаёқ, яъни совчиликдаёқ хато билан бошлаяпмиз. Олмон халқида «Биринчи тугмани нотўғри қадасанг, кейингиларини тўғри қадай олмайсан» деган мақол бор. Бизда оила қуришдаги илк қадамлар нотўғри ташланяпти, тўйнинг дебочаси бўлмиш совчиликдан бошлаб биз бу нарсага енгил қараяпмиз. Эркаклар бироз сустлик қилиб, бу нарсага аёлларнинг иши деб қарашяпти. Аслида ундай эмас, азизлар. Аёл кишига бугун ёққан нарса эртага ёқмай қолиши мумкин, бугун хурсанд бўлса, эртага хафа бўлиб қолиши мумкин. Уларнинг кайфияти ҳам, айтадиган сўзи ҳам тез ўзгаради. Бугун бир гапни айтишса, эртага бунинг тескарисини ҳам гапираверадилар. Уларнинг фитрати шундай. Шунинг учун уларга раҳбарлик қилиш, тўғри йўлга солиш, керак бўлганда тергаш, керак бўлганда эркалаш, асраб-авайлаш эркак кишига топширилган. Нозик масалаларда аёлларни қийнамаслик керак. Совчилик ҳам ниҳоятда нозик масала. Бу борада асосий, якуний қарорни эркак одам қабул қилиши керак, чунки эркак киши гапирган гапига жавоб беради. Эркак киши валий бўлиб, бировнинг қизи учун, кўз қорачиғидек асраган каримасига кафил бўлиб ўртага тушдими, энди шунга масъул бўлади, жавобгарликни зиммасига олади. 
Фарзандларимиз оилавий ҳаётга тайёрми? 
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо «Никоҳ – бу қулликдир. Азизангизни қаерга бераётганингизга қаранглар» деганлар. Азизангиз деб бўйи етган қизни айтиляпти. Динимиз қизларга ана шундай қарайди. Қиз бола соф, бебаҳо, аммо ўта нозик гавҳардир. Уни дуч келган одамнинг қўлига топшириб қўймайсиз-ку? Ана шу покиза гавҳарни унинг қадрига етадиган одамнинг қўлига топширишда жавобгарликни, масъулиятни эркак киши бўйнига олмоғи даркор. Оиша онамиз айтган сўзларнинг маъноси шуки, эрга теккан аёлнинг эрки ўзида бўлмай қолади, энди унга эрига итоат қилиш вожиб бўлиб қолади. Шундай экан, уни муносиб хонадонга, муносиб қайната-қайнонага, муносиб куёвга узатиш лозим.  
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@Mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР