Тавсия қиламиз

«Сунний маданият маркази» вакиллари юртимизга ташриф буюришди

Мақолалар access_time16-март 2018, 23:32

«Сунний маданият маркази» вакиллари юртимизга ташриф буюришди…

Биласизми?

Биласизми access_time8-август 2017, 13:49

"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...  "Ясин"…

Hима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер!

Мақолалар access_time12-май 2018, 22:53

Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида: “Ё…

ШУКР ВА ФИКР

access_time29-март 2018, 12:15 visibility1785

Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши, дейдилар. Бошингга кўргулик тушса, ноумид бўлма: булут ўткинчи, Қуёш эса абадийдир. 
                    Ўткир Ҳошимов

 Қадимда бир киши доим Аллоҳ таолога шукрона айтар экан. Тилидан асло "Алҳамдулиллаҳ" сўзи тушмас  экан. Ундан бунинг сабабини сўраганларида: "Бандасининг Яратганига шукри - "Алҳамдулиллаҳ" демоқдир - деб жавоб қилди. Бу кишининг таърифи мамлакат  султонига ҳам етиб борибди. Ҳукмдор у кишини ҳузурига чақиртирибди. Вазири унинг олдига бориб:
 - Шоҳим сизни кўрмоқчилар. Саройга таклиф қилдилар, - деди.
 - Саройда қиладиган ишим йўқ, - деди ҳалиги киши. - Шоҳингизни кўргим келса, ҳузурига борган бўлардим. Модомики, шоҳ мени кўрмоқчи экан, у меникига келсин. 
 Вазир бу гапни подшоҳга етказди. Шоҳ унинг гапини  ўйлаб, унда қандайдир хислат борлигини англади ва шундай деди:
 - Ростдан, унинг менда эмас, менинг унда ишим бор. Ўзим унинг ҳузурига боришим лозим.
 Шоҳ мулозимларини олиб, унинг уйига йўл олди. У кишининг уйи ҳашаматли, бўлмаса-да, ғоят ораста ва файзли эди. Шоҳ унинг уйини обдон кузатгач, сўради:
- Яхшимисиз, соғ-саломатмисиз?
- Алҳамдулиллаҳ!
- Бирор нарсадан қийналмаяпсизми?
- Алҳамдулиллаҳ!
- Баракалла! Уйингиз сал хароб экан. Ижозат берсангиз, янги уй қурдиртириб берсам.
- Керак эмас. Менга шуниси ҳам бўлаверади. Бу уй вақтинчалик яшаш жойимиз. Абадий яшайдиган уйимизни чиройли қилиш ташвишидамиз.
- Мен шу мамлакатнинг подшоҳиман. Айтинг, сиз учун нима хизмат қилай?
- Алҳамдулиллаҳ! Бировнинг хизматига муҳтож эмасман, - жавоб қилди у киши. - Илтимос, мен учун ташвиш чекманг. 
 - Йўқ, сиз учун хизмат қилиш ташвиш бўлибдими? Айтинг, қандай юмуш бўлса, битта амрим билан муҳайё бўлади. 
- Майли, ундай бўлса, битта юмуш айта қолай, - деди кўп шукр қилувчи киши. - Мени пашшалар кўп безовта қилишади. Илтимос, пашшаларни уйимга келмайдиган қилиб беринг!
- Мен шоҳман. Ҳар қандай ишни фармоним билан амалга ошира оламан. Лекин пашшаларга: "Бу ерга келманг!" - деб буюра олмайман. Уларга сўзим ўтмайди, - деди боши қотган подшоҳ.
 - Менинг эса бошқа ташвишим йўқ, - деди шукр қилувчи киши ва чиқиб кетаётган шоҳга эслатди, - Сиз саройга қайтгач, ўн кун давомида филларингизни кузатинг!
 Шоҳ ўн кун мобайнида филларни кузатди. Шу кунлар ичида улкан филлар на сув ичибди, на овқат ебди. Улар озиб ҳам кетмабди, семириб ҳам. Ўн кун ўтгач яна аввалгидек сув ичиб, егулик ея бошлабди. Шунда вазир шоҳга: 
 - Олампаноҳ! Сиз жимитдай пашшаларга сўзим ўтмайди, деган эдингиз. Қаранг у киши эса улкан филларни ўн кун сув, емишдан тўхтатиб турди. Бунинг сири нимада экан-а? - деди ҳайратини яшира олмай.
 - Бу унинг кўп шукр қилишидан! - деди шоҳ ўйланиб. 
- Аллоҳ доим "Алҳамдулиллаҳ"ни айтиб юрувчи банданинг дуоларини қабул қилиб, тилакларини ижобат этар экан. Биз эса жуда кам шукрона айтамиз.
 Дарҳақиқат, ҳар нарсанинг якунига қараб, хулоса қилинади. Гуноҳ ишлардан қочган, ҳаром луқмадан ҳазар қилган киши дунёда ҳам қийинчилик нима эканлигини билмайди. Сидқидилдан ибодат қилган банда борига шукр қилиб, қисматидан рози бўлади. Бошига ташвиш тушса, қайғуга ботиб, ҳамма нарсани унутиб қўймайди.
 Қисматига рози бўлиб, савоб амалларини охират учун, ўша савол-жавоб кунида уялиб қолмаслик учун ҳозирлар экан, бу банда Аллоҳ наздида энг яхшилардандир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР