Тавсия қиламиз

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

Мақолалар access_time27-апрел 2017, 18:07

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 1) Оиша розияллоҳу…

ЗИЁЛИ МЕҲМОН 

Янгиликлар access_time26-сентябр 2018, 18:47

ЗИЁЛИ МЕҲМОН    Қадим ва навқирон Ўзбекистонга,  Буюклар…

ЭНГ ЯХШИ СУҲБАТДОШ КИТОБДИР

Мақолалар access_time24-феврал 2018, 16:47

 Китоб ўқишга одатланиш, ақлни фойдали ишлар билан ўстириш, кенг дунёқараш…

ОТИНОЙИЛАР ЙИҒИЛИШИ «ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ» МАВЗУСИДА БЎЛИБ ЎТДИ

access_time5-апрел 2018, 19:35 visibility613

Жорий йилнинг 4 апрел чоршанба куни Тошкент шаҳридаги «Аёллар маслаҳат маркази» мажлислар залида ҳар ойда ўтказилиши режалаштирилган Муборак Ражаб ойи муносабати билан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойиларнинг диний, маънавий-маърифий билимларини ошириш мақсадида «Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва ижоди» мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Тошкент шаҳар туманларида фаолият юритаётган 52 нафар отинойилар ва хотин-қизлар ҳамда Юнусобод тумани маҳаллаларининг диний маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари қатнашдилар.
Ўқув семинари Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. 
Ўқув семинарни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш  Рустамов кириш сўзи билан бошлади. Шаҳар отинойиларнинг ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасидаги қилаётган ишларининг самарадорлиги эътирофга лойиқлиги тўғрисида гапириб, отинойиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан ташаккурлар билдирдилар. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ёрдамчиси диний соҳада олиб борилаётган ислоҳатлар ва улкан ўзгаришлар тўғрисида гапирар эканлар, унда юртбошимизнинг диний соҳада олиб борилаётган саъйи-ҳаракатларини алоҳида эътироф этдилар.
Шундан сўнг Фотима Ҳабибуллоҳ қизи Ҳақбердиева сўзга чиқди. Ўз сўзида аёллар асосан қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ҳамда бандлик, ишга жойлашиш хусусида, шунингдек, бола тарбиясида юзага келаётган муаммолар, ҳомиладор аёлларга зарур бўлган маслаҳатлар, ёрдам ва тавсиялар сўраб келаётган аёлларга ёрдам бериш кераклиги айтиб ўтилди. 
Шундан сўнг Юнусобод туманида фаолият олиб бораётган отинойи Дилором Каримованинг «Сабр соҳили» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шундан сўнг Юнусобод бош отинойиси Шоира опа Умарова «Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва ижоди» ҳақида, Дилором отинойи «Илм олишлари» ҳақида, Зуҳра отинойи «Қуръон ўқишлари» ҳақида, Муҳаббат отинойи «Ҳажга борганлари» ҳақида ва Юнусобод туманида фаолият олиб бораётган бошқа отин ойилар ҳам Ҳаким Термизийнинг болаликлари, устозлари, шогирдлари  ва асарларини тўғрисида гапириб, ҳадислар ва маърузалар асосида семинарни ёритиб бердилар.
Тадбир қатнашчилари ушбу семинарни ташкиллаштирган Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳуга ва Юнусобод туманидаги барча отинойиларига ўз ташаккурларини билдирдилар. 
Тадбир сўнгида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойиларга «Мирза Юсуф» (Бодомзор) жоме масжиди ва Mehrob.uz ижодий жамоасининг махсус совғалари топширилди.

Баҳодир МУҲАММАДИЕВ
«Кулол-Қўрғон» жоме масжиди имом-ноиби
«Мирза Юсуф» жоме масжиди матбуот котиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР