Тавсия қиламиз

Рўзани қуйидаги нарсалар бузади:

Мақолалар access_time20-май, 04:04

Рўзани қуйидаги нарсалар бузади:   1. Жинсий алоқа. Бу рўзани бузувчи…

Шаввол ойи рўзаси

Мақолалар access_time27-июнь 2017, 15:18

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз…

БИЗ УЧУН ИДЕАЛ ШАХС КИМ?

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 11:03

БИЗ УЧУН ИДЕАЛ ШАХС КИМ? “Батаҳқиқ, сизлар учун Аллоҳдан ва охират…

Совчилик пайтида бўлажак қудалар йигит-қизни мақтаб осмонга кўтаришади, камчиликлар айтилмайди....

access_time5-апрел, 19:39 visibility294

Совчилик пайтида  бўлажак қудалар йигит-қизни мақтаб осмонга кўтаришади, камчиликлар айтилмайди....

Тўйдан кейинги муаммолар қаторига совчилик пайтида айтилмаган, яширилган ва ҳатто ёлғон айтилган, энди эса ошкор бўладиган, юзга солинадиган масалалар ҳам киради. Совчилик пайтида йигит-қизни, бўлажак қудаларни мақтаб осмонга кўтаришади, камчиликлар айтилмайди, келиннинг айблари яширилади, гувоҳлик сўралганда ёлғон гапирилади ва ҳоказо. Шу тариқа  келгуси низоларга, жанжалларга замин яратилади, чунки ёлғон аралашган жойда хайр-барака бўлмайди. Шунинг учун совчиликдан мақсад бир амаллаб икки томонни кўндириб, ишни битириб қайтиш эмас, балки икки томон бир-бирига муносиб бўлса, яхшиликка сабабчи бўлиб қолиш, аксинча бўлса, одоб билан, яхшилик билан орани очиқ қилиб, яхши дуолар билан, очиқ юз билан қайтиб кетиш, ёмон ишларга сабабчи бўлиб қолмасликдан иборат бўлиши керак. 
Тўйга тайёргарлик деганда аввало фарзандларимизни катта ҳаёт йўлига ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом қилиб, келгуси авлодимизга, набираларимизга яхши тарбия бера оладиган муносиб инсонлар қилиб тарбиялашни тушунишимиз керак.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР